Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Ҳайздан поклангач, ғусл қилмасдан олдин қўшилиш жоизми? 10.02.2017

Савол:

     Ассалому алайкум ҳурматли Устоз! Аллох сиздан рози бўлсин. Саволим шуки: хотин киши хайздан тоза бўлгач ғусл қилмасдан туриб эри билан қўшилиб қўйса, эр - хотин зино қилган ҳисобланиб коладими? Жавобиз учун олдиндан рахмат.

Булим Оилавий
30832
Жавоб:

     Ва алайкум ассалом. Йўқ, бу иш зино ҳисобланмайди. Аммо, ҳайз қони тўхтагандан кейин ғусл қилмасдан қўшилиш ҳақида аҳли сунна уламоларидан икки хил қавл келган. Жумҳур уламолар, яъни, моликий, шофеий ва ҳанбалий мазҳаби фақиҳларининг таъкидлашича, аёл ҳайздан покланиб, ғусл қилганидан сўнггина эри билан жинсий алоқа қилиши мумкин. Бироқ бизнинг ҳанафий мазҳабимиз уламоларига кўра, ҳайз муддатининг кўпини (яъни, 10 кун ҳайз) кўриб покланса, чўмилмасдан олдин қўшилиш жоиз. Лекин, барибир, бундай ҳолатда алоқадан олдин ғусл қилиб олиш мустаҳаб саналади. Агар ҳайз кўришнинг энг кўп муддатидан аввал қон тўхтаса, ёхуд муътода (яъни ҳайз кўриши маълум кунларда бўлиб, маълум кунларда тўхташи одат тусига кирган аёл)нинг ҳайзи одатий кунларда тўхтаса у ҳолда ғусл қилмасдан олдин (агар сув бўлмаса таяммум қилмасдан олдин) жинсий алоқа қилиш мумкин эмас. Шунингдек, масалан, бир аёлнинг етти кун ҳайз кўриш одати бўлса-ю, лекин уч кунда қон тўхтаса, етти кун тўлмагунича жинсий алоқа қилмай туради. Чунки, одат кунларида қон яна келиб қолиши эҳтимоли бор. Валлоҳу аълам!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216917
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Ҳайздан поклангач, ғусл қилмасдан олдин қўшилиш жоизми? 10.02.2017

Ассалому алайкум ҳурматли Устоз! Аллох сиздан рози бўлсин. Саволим шуки: хотин киши хайздан тоза бўлгач ғусл қилмасдан туриб эри билан қўшилиб қўйса, эр - хотин зино қилган ҳисобланиб коладими? Жавобиз учун олдиндан рахмат.

30832