Ассалому алейкум
Мавзу:

Шариатда амални олиб ташлаш борми? 13.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум! Сизлардан бир нарсани сўрамоқчи эдим: турмушга чиққанимга уч йил бўлди. Лекин фарзанд кўрмадим. Танишларим эскичасига ўқитиб кўр, дейишди. Бордим. Амал қилинган, уни олиш керак, дейишди. Лекин бу, динимизда бор нарсамикан?! Уни илгир дейишаркан. Бу нарсага ишонишни ҳам, ишонмасликни ҳам билолмай қолдим. Ёрдам беринг!

Булим Ақида
8304
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Сиз “эскичасига”, деганда бидъат-хурофотларни назарда тутаётган бўлсангиз, тўппа-тўғри, хурофотлар эскилик сарқитидир. У аввалги жоҳилият даври амалларидандир. Мусулмон банда бундай ишлардан йироқ юриши керак.
    Агар “эскичасига”, деганда Ислом дини назарда тутилаётган бўлса, шуни унутмаслик керакки, Ислом эскича дин эмас. У ота-боболаримиз дини бўлгани каби, Ер юзида яшовчи қарийб 1,6 миллиардлик аҳоли эътиқод қиладиган бугунги мусулмонларнинг ва улар жумласида бизнинг ҳам динимиздир. Биздан олдин боболаримиз ва момоларимиз Исломга амал қилишган. Бугун эса, биз унга амал қиляпмиз. Келгуси авлодлар ҳам мусулмон бўлиб қоладилар, иншааллоҳ!
     Ислом динида илгир олиш деган нарса йўқ. Тўғри, кўз тегиши бор. Яна сеҳр таъсир қилиши мумкин. Сеҳр, ҳасад, кўз тегиши ва турли васвасаларга қарши ҳар куни Бақара, Ихлос, Фалақ ва Нос сураси ўқилади ёки эшитилади. Кейин сувга дам солиб ичса ҳам бўлади. Қолаверса, кўп-кўп истиғфор айтиш, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот йўллаш, Аллоҳга дуо қилиш билан муаммолардан қутулиш, қалб хотиржамлигига эришиш имкони бор.
     Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвиш ва тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний ва Ҳоким ривоят қилган).
    Ҳиббон ибн Мунқиздан ривоят қилинишича, бир киши: “Эй Расулуллоҳ, салавотимнинг учдан бирини сизга бағишлайман”, деди. У зот: “Ҳа, агар хоҳласанг (шундай қил)”, дедилар. У: “Учдан иккисини сизга бағишлайман”, деди. У зот: “Ҳа, (қилавер)”, дедилар. Ўша киши: “У ҳолда салавотимнинг ҳаммасини сизга бағишлайман”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ундай бўлса, дунё ва охират ташвишларида Аллоҳ сен учун кифоя қилади”, дедилар (Табароний ривоят қилган. Ривоят санади ҳасан).
     Одатда, бепуштликка қарши кўп истиғфор айтиш, Иброҳим ва Закариё алайҳимуссалом дуосини ўқиб, Аллоҳга илтижо қилиш тавсия этилади.
      Иброҳим алайҳиссалом фарзанд сўраб қилган дуоси (Соффот сураси, 100-оят):

رَبِّ هَبْ لِي مِنَ الصَّالِحِينَ.

 

     Ўқилиши: “Робби ҳаблий минас солиҳийн”. Маъноси: “Раббим! Менга солиҳ (фарзанд)лардан бер”. Закариё алайҳиссалом ўқиган дуо (Анбиё сураси, 89-оят):

رَبِّ لاَ تَذَرْنِي فَرْدًا وَأَنْتَ خَيْرُ الْوَارِثِينَ.

 

    Ўқилиши: “Робби лаа тазарний фардав-ва анта хойрул ваарисийн”. Маъноси: “Раббим! Мени ёлғиз қолдирма. Зеро, Сен ворисларнинг энг яхшисисан”.
      Фарзанд кўриши кечикаётганларга, шунингдек, Ихлос ва Марям сураларини кўпроқ ўқиш тавсия этилади. Аллоҳ таоло барчаларимизнинг имонимизни саломат, тўрт мучамизни соғ-омон қилсин! Ёмон кўздан, шикаст-балолардан Ўз паноҳида асрасин!

 

 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216286
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Шариатда амални олиб ташлаш борми? 13.08.2015

Ассалому алайкум! Сизлардан бир нарсани сўрамоқчи эдим: турмушга чиққанимга уч йил бўлди. Лекин фарзанд кўрмадим. Танишларим эскичасига ўқитиб кўр, дейишди. Бордим. Амал қилинган, уни олиш керак, дейишди. Лекин бу, динимизда бор нарсамикан?! Уни илгир дейишаркан. Бу нарсага ишонишни ҳам, ишонмасликни ҳам билолмай қолдим. Ёрдам беринг!

8304