Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Бировга туҳмат қилган бўлса, бу гуноҳи кечирилиши мумкинми?

Савол:

Ёлгиз аёлга туҳмат килинса кечириладими?

Булим Ижтимоий масалалар
6259
Жавоб:

Иффатли аёлларга туҳмат қилиш, айниқса асоссиз равишда зинода айблаш ўта оғир ва кабира гуноҳлардан ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ишни кишини ҳалок қиладиган еттита энг улкан гуноҳлар қаторида санаганлар. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “еттита ҳалок қилувчи гуноҳлардан сақланингиз!”. Савол беришди: “Улар нималар, эй Аллоҳнинг Расули?”. Жавоб бердилар: “(Улар) Аллоҳга ширк келтириш, сеҳр (билан шуғулланиш), Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган (мукаррам қилган) жонни ноҳақ ўлдириш, рибохўрлик, етимнинг молини ейиш, жанг куни қочиш ва иффатли ва ғофила (содда, ўзига уюштирилаётган фитнадан бехабар) аёлларга (зинода айблаб) туҳмат тошини отиш” (муттафақун алайҳ).

     Ушбу ҳадиси шарифдан аёлларга туҳмат қилиш нафадар улкан гуноҳ эканлиги келиб чиқади. Шу боис, бундай ишлардан сақланиш лозим. Қуръони каримда афифа аёлларга туҳмат қилган инсонларнинг бундан буёғига ҳечқандай гувоҳлигини қабул қилмасликка буюрилар экан, улар фосиқлар деб аталган. Шундай экан бундай улкан гуноҳга ботиб қолиб, Аллоҳ наздида фосиқ бўлиб қолишдан эҳтиёт бўлиш даркор.

      Агар мабодо шу иш содир бўлган бўлса, албатта, Аллоҳга чин ихлос билан тавба қилинса, ўша қилмишига дилдан надомат қилинса, албатта, Аллоҳ кечиради. Ноумид бўлмаслик керак. Аллоҳ таоло Қуръони каримда Ўзининг тавбаларни қабул қилувчи Зот эканлигини қайта - қайта эслатиб, ноумид бўлишдан қайтаради. Жумладан, Зумар сурасининг 53 - оятида шундай марҳамат қилинади (маъноси): “(эй Муҳаммад, ушбу сўзимни бандаларимга) айтинг: “эй, ўз жонларига зулм қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан умид узмангиз! Зеро, Аллоҳ (ширкдан бошқа) барча гуноҳларни кечириб, мағфират қилур!”. Таҳрим сурасининг саккизинчи оятида эса чин-содиқ тавбага чақириб, шундай марҳамат қилинади (маъноси): “эй иймон келтирганлар, Аллоҳга чин - содиқ тавба ила қайтинг! Шоядки, шунда Парвардигорингиз гуноҳларингизни ўчирса ва сизларни остидан анҳорлар оқиб турувчи жаннатларга дохил қилса...”.

      Жаноб Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак ҳадисларида ҳам Аллоҳнинг раҳмати кенглиги, Унинг ҳузурига ширкдан саломат ҳолда борилса, бошқа ҳарқанча гуноҳларни Аллоҳ таоло мағфират билан қарши олиши ҳақида хабар берилади.

      Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай сўзларни эшитдим: “Аллоҳ таоло деди: “эй Одам боласи, модомики, Менга дуо қилиб, (раҳматимдан) умид қилар экансан сендан содир бўлган нарсаларни мағфират қилавераман, парво қилмасман. Эй одам боласи, агар гуноҳларинг само булутларига қадар етган бўлсаю, сўнгра Мендан мағфират сўрасанг, албатта мағфират қиламан. Эй одам боласи, агарда сен ҳузуримга Ер юзини тўлдирадиган гуноҳлар билан келсангу, менга ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳолда йўлиқсанг, Мен сенга Ер юзини тўлдирадиган мағфират билан пешвоз чиқаман” (Имом Термизий ривояти). Бас, шундай экан, содир этилган гуноҳ ҳарқанча катта бўлмасин умидсизлик қаърига қуламасдан Аллоҳга тавба қилиб, Унинг кенг - бепоён раҳматидан умидвор бўлиш мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216410
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Бировга туҳмат қилган бўлса, бу гуноҳи кечирилиши мумкинми?

Ёлгиз аёлга туҳмат килинса кечириладими?

6259