Жума намозига қандай ният қилинади? 14.08.2015
Савол:Ассалому алайкум, Одилхон қори ака. Жума намозининг бошидаги тўрт ракат суннат намозига қандай ният қилинади? Қолганларига ҳам ният қилиш тартибини ўргатсангиз! Жавоб учун олдиндан раҳмат!
Булим Ақида19837
Ва алайкумус салом. Маълумки, жума намози пешин вақтида ўқилади. Одатга кўра, фарз ва вожиб намозлари учун намозни тайин қилиш шарт. Яъни, “жуманинг фарзини ўқишни ният қилдим”, дейилади. Фарзнинг ададини ният қилиш шарт эмас. Сабаби унинг икки ракат экани маълум.
Жуманинг суннатини ўқиш учун “намоз ўқишни ният қилдим”, ёки “жуманинг суннатини ўқишни ният қилдим”, ё бўлмаса, “жуманинг тўрт ракат суннатини ўқишни ният қилдим”, деса бўлади. Валлоҳу аълам!