Ассалому алейкум
Мавзу:

Тоғут деб кимларга айтилади? 17.09.2017

Савол:

Ассалому алайкум, ҳурматли Устоз! Тоғутлар деб қандай кимсаларга айтилади?

Булим Бошқа мавзулар
4038
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. “Тоғут” сўзи “шайтон”, “жин, инсон ва санамлар ичидан Аллоҳга ширк келтириладиган ҳар қандай шахс ёки нарса”, “залолатга етакловчи бошлиқ”, “туғёнга кетувчи золим” каби маъноларни англатади. Қуръони каримда “тоғут” сўзи асосан “шайтон” маъносида келган. Аллоҳ таоло шундай деган: “Динга зўрлаб (киргизиш) йўқ. (Зеро,) ҳақ залолатдан ажраб бўлди. Бас, ким тоғутдан (яъни, шайтондан) юз ўгириб, Аллоҳга имон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам арқонни ушлабди. Аллоҳ Эшитувчи, Билувчидир” (Бақара, 256).

Ушбу оятда айтилишича, ким шайтон даъват қиладиган ботил нарсалардан, ширк ва зулмдан тийилиб, Аллоҳга бўйсунса, ўша одам тўғри йўлда бўлади.

“Тоғутдан (шайтондан) – унга ибодат қилишдан йироқ бўлган ва Аллоҳга қайтган зотлар учун (жаннат) хушхабари бўлсин!” (Зумар, 17).

Ушбу оятда бут-санамларга ибодат қилиш ва шайтонга итоат этишдан сақланган, Аллоҳга юзланган зотларга жаннат башорати берилмоқда.

Хуллас, тоғут деганда, шайтон, тўғри йўлдан адаштирувчи ёки золим кимса тушунилади.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 66658
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Тоғут деб кимларга айтилади? 17.09.2017

Ассалому алайкум, ҳурматли Устоз! Тоғутлар деб қандай кимсаларга айтилади?

4038