Ассалому алейкум
Мавзу:

Ҳижрий ва мелодий йил тафовути.20.09.2017

Савол:

Ассалому алайкум! Қори ака, ёшлари улуғ бувим борлар. Азадор хонадонга чиқиб келсалар, фалончи аёл 58 ёшда экан, 61 ёш деб кўтаришди, дедилар. Бу ҳақида Қуръонда маълумот келганми?

Булим Бошқа мавзулар
21039
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Ҳижрий ва мелодий йил ҳисобида тафовут бор. Ҳижрий йил ҳар 33 йилда мелодий йилдан бир йилга фарқ қилади. Масалан, 66 ёшга кирган одам аслида 68 ёшда бўлади, икки йил қўшилади.

Сиз айтган масала ҳақида Қуръони каримда бирон оят келганини билмайман. Лекин ҳижрий ва мелодий йил орасидаги тафовутга ишора қилинган. Жумладан, Аллоҳ таоло мўмин йигитлар (Асҳобул каҳф) ғорда қанча муддат турганлари ҳақида шундай деган: “Улар ғорларида уч юз йил турдилар, яна тўққиз йилни зиёда ҳам қилдилар. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом,) айтинг: “Уларнинг қанча турганларини Аллоҳ яхшироқ билувчидир. Осмонлар ва ернинг сирлари Ёлғиз Уникидир. У Зот нақадар Кўрувчи, Эшитувчидир! Одамлар учун Ундан ўзга дўст-мадакор йўқдир. У Ўз ҳукмида ҳеч кимни шерик қилмайди” (Каҳф сураси, 25-26-оятлар).

Имом Ибн Касир шундай деган: “Бу билан Аллоҳ таоло Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга Асҳобул каҳф ғорда қанча муддат турганларини хабар қилмоқда. Улар қамарий йил ҳисобига кўра 309 йил, шамсий йил ҳисоби бўйича 300 йил ухлашган. Қамарий ҳисоб ҳар 100 йилда шамсийдан 3 йилга фарқ қилади. Шу сабаб Аллоҳ уч юз йилдан кейин “яна тўққиз йилни зиёда қилдилар”, деган” (“Тафсиру ибни касир”, 5-жуз, 146-бет).

Шу ўринда бир нарсани эслатиб ўтиш лозим: маййит неча ёшда вафот этгани, қанча умр кўргани муҳим эмас. Муҳими, ҳар бир инсон ўлимга муносиб тайёрганлик кўриши керак. Охиратда бизга имонимиз, эзгу амалларимиз, тирикликда ишлаган савобларимиз фойда беради. Кимнинг неча ёшда ўтгани унчалик эътибор молик эмас. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 229609
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 101336
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 51397
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 49486
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Ҳижрий ва мелодий йил тафовути.20.09.2017

Ассалому алайкум! Қори ака, ёшлари улуғ бувим борлар. Азадор хонадонга чиқиб келсалар, фалончи аёл 58 ёшда экан, 61 ёш деб кўтаришди, дедилар. Бу ҳақида Қуръонда маълумот келганми?

21039