Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Татуировкадан тавба қилса...23.09.2017

Савол:

Ассалому алайкум. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам баданига игна билан расм чиздирган одамни лаънатлаганлари маълум. Агар бир кофир одам баданига расм чиздирса, яъни татуировка қилдирса, кейинчалик тўғри йўлни танлаб мусулмон бўлиб, беш вақт намоз ўқийдиган бўлганидан кейин қандай йўл тутади? Ўша одам аввалда қилган гуноҳи учун ҳам азобланадими?

Булим Ибодат масалалари
10508
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Ҳақиқатан, танасига игна ва бошқа воситалар билан расм чиздирувчи кимсалар лаънатланган. Агар банда бу ишдан тавба қилиб, бошқа унга қайтмаса, гуноҳи кечирилади. Гарчи танасидаги вашм излари қолган бўлса ҳам. Сабаби банда тавба қилишга буюрилган ва бу ишни қилишга унинг имкони бор. Аммо аввал қилган гуноҳининг асоратини кетказиш унинг қўлида эмас. Шу сабаб гуноҳдан тавба қилган банданинг авф қилинишидан умид қилинади.

Уламолар танага игна билан чизилган расмнинг бўёқлари ва бошқа нарсалар ювилиши лозимлигини айтишган. Агар ювилса, тана пок бўлади. Унинг изи қолиши зарари йўқ. Чизилган расмни бутунлай йўқ қилиш имконсиздир. Чунки бу нарса инсонга қаттиқ азоб беради. Шу сабаб игна билан расм чиздирган банда тавба қилса, танасини унинг бўёқларидан поклаб, намоз ўқиши ва имомликка ўтиши мумкин.

Шофеъий мазҳаби уламоларига кўра, агар зарар қилмаса, вашм изини кетказиш вожибдир. Агар зарар келтириш хавфи бўлса, унинг изини кетказиш вожиб бўлмайди. Банда тавба қилганидан кейин унга гуноҳ йўқ. Бу ҳукм балоғатга етанидан кейин ўз хоҳиши билан инга ила расм чиздирган одамга тегишли. Акс ҳолда унинг асарини кетказиш мутлоқ лозим бўлмайди. Бундай одамнинг намози ҳам, имомлиги ҳам тўғри бўлади. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216962
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Татуировкадан тавба қилса...23.09.2017

Ассалому алайкум. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам баданига игна билан расм чиздирган одамни лаънатлаганлари маълум. Агар бир кофир одам баданига расм чиздирса, яъни татуировка қилдирса, кейинчалик тўғри йўлни танлаб мусулмон бўлиб, беш вақт намоз ўқийдиган бўлганидан кейин қандай йўл тутади? Ўша одам аввалда қилган гуноҳи учун ҳам азобланадими?

10508