Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Кимларга дам солдириш афзал? 13.11.2017

Савол:

Қизим 18 ёшда, тез-тез кўнгли айниб қусади, олиб бормаган врачларимиз қолмади. Баъзилар бу қизни домлага ўқитиб юборинглар деб маслаҳат беряпти. Шундай қилсам бўладими, агар ўқитиш керак бўлса кимларга ўқитганим яхши. Олдиндан раҳмат!

Булим Маслаҳат
13375
Жавоб:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! Шариатда – маълум шартларга кўра – дам солиш жоиз. Масалан, кўз текканда, кўнгил безовта бўлганда ёки бирон дардга чалинганда, киши ўзига ўзи дам солиши мумкин. Фотиҳа, Оятул курсий, Ёсин, Кофирун, Ихлос, Фалақ, Нос сураларини ўқиб дам урилса, Аллоҳнинг изни билан фойдаси бўлади. Агар бу ишнинг уддасидан чиқолмаса, тақводор (ишончли, дуоси мустажоб) инсонга дам солдирса ҳам бўлади.

Ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Аллоҳнинг Китобида кўз тегишига қарши 8 та оят бор: Фотиҳа сураси (7 оят) ҳамда Оятул курсий[1]”.

Ривоят қилинишича, бир киши Шаъбийнинг олдига бел оғриғидан шикоят қилиб келди. Шунда у деди:

– Сен Қуръоннинг асосини кўп ўқишинг керак!

– Қуръоннинг асоси нима?

– Фотиҳа сураси[2].

Атодан ривоят қилинади: “Агар бирон юмушинг осон ҳал бўлишини истасанг, Фотиҳа сурасини охиригача ўқи. Шунда, иншааллоҳ, (ишинг) битади[3]”.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Энг яхши даво Қуръондир”, деганлар[4].

Ривоят қилинишича, Саид ибн Жубайр бир телба одамга Ёсин сурасини ўқиб дам солди. Шунда ҳалиги киши дард кўрмагандек соғайиб кетди[5].

Талҳа ибн Мусаррифдан ривоят қилинади: “Айтилишича, беморнинг олдида Қуръон ўқилса, ўзини енгил ҳис қилар экан. Мен Хайсаманинг ёнига бордим. Унинг мазаси йўқ эди. “Бугун анча яхшисан!” деб кўнглини кўтардим. Шунда у: “Ҳа, бугун ўзимизни яхши ҳис қиляпман. Олдимда Қуръон ўқилган эди”, деб айтди[6]”.

Имкони бўлса, ҳар ким ўзига-ўзи дам солгани яхши. Чунки беморнинг овози бегоналарникидан кўра яхшироқ таъсир қилади. Лекин баъзи вақтларда беморнинг аҳволи оғир бўлгани учун ўзи ўқий олмаслиги мумкин. Шундай пайтда бошқа одам Қуръон ўқиб дам солади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ихлос, Фалақ, Нос сураларини ўқиб, ўзларига дам солардилар. Аҳволлари оғирроқ бўлса, Оиша онамиз у зотга дам солганлари тарихдан маълум.

Бошқа одамга дам солдирилса, дам солувчи тақводор, солиҳ инсон бўлгани маъқул. Зеро, дам солиш ҳам дуонинг бир тури. Дам солувчининг нафаси ўткир бўлса, солган дами яхшироқ таъсир қилади, бемор шифо топади.

Ривоят қилинишича, Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу Фотиҳа сурасини ўқиб, хасталарга дам солса, тезда таъсир қилар экан. У киши дунёдан ўтганидан кейин бошқалар дам солишса, аввалига самара бермабди. Шунда бунинг асл сабабидан бохабар кишилар: “Фотиҳа сураси-ку, ўрнида турибди, аммо уни ўқийдиган Умар қани?” дейишган экан.

Дам солаётганда овозни – бемор эшитадиган даражада – бироз кўтариб қироат қилинади. Чунки танадаги касал ҳужайралар шифо топиши учун овоз чиқариб ўқиш керак. Қуръон ўқилганда инсоннинг териси, ҳар бир ҳужайраси эшитади. Шунинг учун Қуръонни сал баландроқ овозда ўқиган маъқул.

Қуръон билан даволаниш учун белгиланган маълум вақт йўқ. Ҳар қандай ҳолатда ўқиса бўлади. Бироқ эрталаб, кечқурун шифо оятларини ўқиб дам солиш афзал. Оятлар етти марта ўқилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом баъзи шифо оятларини, дуоларни етти мартагача такрорлаганлар (Манба: “Қуръон – қалблар шифоси”).

[1] Суютий нақл қилган. Мазкур ривоят санади заиф.

[2] Саълабий ривоят қилган. Жалолиддин Суютий уни “Ад-дуррул мансур”да келтирган.

[3] Абу Шайх “Савоб”да ривоят қилган.

[4] Ибн Можа, Абу Нуайм ривоят қилган. Ҳадис санади заиф.

[5] Ибн Зурайс ривоят қилган.

[6] Байҳақий “Шуабул имон”да ривоят қилган. Суютий уни “Ад-дуррул мансур”да келтирган.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216291
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Кимларга дам солдириш афзал? 13.11.2017

Қизим 18 ёшда, тез-тез кўнгли айниб қусади, олиб бормаган врачларимиз қолмади. Баъзилар бу қизни домлага ўқитиб юборинглар деб маслаҳат беряпти. Шундай қилсам бўладими, агар ўқитиш керак бўлса кимларга ўқитганим яхши. Олдиндан раҳмат!

13375