Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Сийдик билан “даволаниш” 27.11.2017

Савол:

Бир дўстимнинг йўтали узоқ вақтдан бери тўхтамаяпти. Ҳеч қандай дори-дармон таъсир қилмаяпти. Унга ўз пешобини ичишни тавсия қилишибди. Даволаниш мақсадида ўз пешобини ичиш мумкинми?

Булим Фиқҳ
37225
Жавоб:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! Аллоҳ таоло бандаларига покиза ва ҳалол нарсалар билан даволанишни рухсат этган. Нопок нарсалар инсонга шифо бўлмайди. Баъзида фойдаси теккандек туюлиши мумкин, аммо бу билан инсоннинг бошқа аъзолари шикастланиши эҳтимоли бор. Шу сабаб фақат покиза, нопоклик хусусияти бўлмаган дори-дармонлар билан шифо исташ керак. Сийдик ҳеч қачон даво бўлмаган. Гарчи баъзи жоҳил табиб ва шифокорлар сийдикни даво сифатида қўллаб, ўз мижозларига сийдик билан даволанишни тавсия қилсалар ҳам нажас ҳеч қачон шифобахшлик хусусиятга эга бўлиб қолмайди.

Унутмайлик, сийдик оғир нажосат саналади. У кийимга тегса, ўша кийим билан намоз ўқиб бўлмайди. Таҳорат қилаётиб закардан сийдик чиқиб кетса, олинаётган таҳорат синади. Бунда қайтадан таҳорат қилиш керак. Истиброни тарк этиш билан таҳорат нуқсонли бўлади ва бу нарса қабр азобига сабаб бўлади. Ривоятларнинг бирида банда қабрида сийдигидан қай даражада поклангани хусусида саволга тутилиши айтилган. Мана шундай иллатларга эга бавл қандай қилиб инсонга шифо бўлсин!? Сийдикни ичиш у ёқда турсин, ҳатто уни либос ва баданга текказиш ҳам мумкин эмас.

Яна бир маълумот: фақатгина туянинг сийдигини ичишга рухсат этилган. Саҳиҳ ҳадисларнинг бирида “унинг сути ва сийдигидан ичинглар”, деб айтилган. Туядан бошқа ҳайвон ва жонзотлар сийдигини қўллаш мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216411
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Сийдик билан “даволаниш” 27.11.2017

Бир дўстимнинг йўтали узоқ вақтдан бери тўхтамаяпти. Ҳеч қандай дори-дармон таъсир қилмаяпти. Унга ўз пешобини ичишни тавсия қилишибди. Даволаниш мақсадида ўз пешобини ичиш мумкинми?

37225