Ассалому алейкум
Мавзу:

Мусулмон эркак қизил кийим кийса бўладими? 18.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум, қори ака! Исломда йигит киши учун қизил рангдаги кийим кийиш ҳаром қилинганми? Илтимос, шу ҳақида маълумот берсангиз! Жавоб учун олдиндан раҳмат!

Булим Сийрат
8698
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Бу масалада турли ривоятлар нақл қилинган. Мисол учун, Бухорий ва Муслим ривоят қилишича, Бароъ ибн Озиб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қизил либосда кўрган экан.
     Имом Бухорийнинг “Саҳиҳ” тўпламида “Қизил рангдаги либос кийиш” боби бор. Термизийнинг “Сунан” китобида эса, “Эркаклар учун қизил рангдаги либос кийиш жоизлиги ҳақида келган хабарлар” боби мавжуд.
    Насоий Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан саҳиҳ санад билан нақл қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен қизил либосдан, тилло узукдан ва рукуда қироат қилишдан қайтарилдим”, деганлар.
     Бу бобда сиртдан бир-бирига зид ривоятлар мавжудлиги учун уламолар томонидан турли қавллар айтилган. Жумладан, ҳофиз Ибн Ҳажар “Фатҳул борий”да зийнат ва шуҳрат учун қизил рангдаги либос кийиш макруҳ экани, уйда ё хизматда бўлса, бунинг жоизлиги ҳақидаги қавлни рожиҳ (тўғри, маъқул) санаган. Асқалоний бу қавлни Ибн Аббос ва Молик ибн Анасга нисбат берган.
    Ҳанафий, Моликий ва Шофеий мазҳабига кўра эркаклар учун қизил ва қизғиш кийимларни кийиш ҳечқандай қайдсиз ва кароҳатсиз мутлақо жоиз ҳисобланади. Тўғри, баъзи китобларимизда қизил рангли кийим кийиш макруҳ дейилган жойлари ҳам учрайди. Макруҳ дейилар экан танзиҳий (енгил) макруҳ назарда тутилмоқда. Аммо, мазҳабимиздаги муҳаққиқ уламоларимиз сўзига кўра қизил, сариқ, қизғиш, сарғиш ва яшил либосларни кийиш кароҳатсиз жоиз саналади. Жумладан, ҳанафий мазҳабида машҳур ва мўътабар бўлган “радду-л-муҳтор” китобининг соҳиби Ибн Обидийн “жомеъу-л-фатово” номли манбадан нақл қилишича, Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик ва Имом Шофеийлар муасфар яъни қизғиш рангга бўялган кийимни кийишни жоиз деганлар.
     Демак, қизил рангдаги кийимларни кийиш жоиз, ҳаром эмас. Аммо киймаслик афзал. Унинг ўрнига оқ ва яшил рангли либосларни танлаган маъқул. Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 108788
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 51518
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 33740
  • Қайнона ва келин муносабатлари

    Бошқа миллат вакилларининг кўпчилиги биз ўзбекларнинг оилавий ҳаётимизга, яъни, қариндош уруғларнинг бир-бирларига бўл…

    6.82015 31226
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Мусулмон эркак қизил кийим кийса бўладими? 18.08.2015

Ассалому алайкум, қори ака! Исломда йигит киши учун қизил рангдаги кийим кийиш ҳаром қилинганми? Илтимос, шу ҳақида маълумот берсангиз! Жавоб учун олдиндан раҳмат!

8698