Қизиқчилик касби ҳалолми? 09.12.2017
Савол:Ассалому алайкум. Қизиқчилик касби ҳалолми?
Булим Ижтимоий масалалар8169
Ва алайкум ассалом. Ислом шариатида баъзи вақтларда ёлғон, туҳмат ва ғийбат гапларни аралаштирмасдан ҳазиллашиш мубоҳ қилинган. Бунда чегарадан чиқмаслик талаб этилади. Баъзида қилиш рухсат этилган ишни доимий суратда бажариш банда қалбини қотиради. Ҳозирда кўпчилик таъсирсиз, ҳиссиз бўлиб қолаётганига ҳам кулгу ва ҳазиллар кўпайиб кетгани, ёлғон, бўҳтон, ғийбат, бировни масхара қилиш каби ношаръий ишлар урчигани сабабдир.
Ҳадисларда банда табассум қилиши яхши экани, овозини баланд кўтариб қаттиқ кулиш қалбни қотириши айтилган. Одамларни кулдираман, деб турли асоссиз гапларни гапирган одам ҳам маломат қилинган. Шундай экан, кишиларни кулдиришни ўзига касб қилиб олиш тўғри эмас.