Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Қандай ҳолатларда намозни бузиш мумкин? 10.12.2017

Савол:

Интернетдаги бир сайтда қуйидаги саволни ўқиб қолдим “Сиз намоз ўқиб турибсиз. Шу пайтда бир ёш бола қайноқ печканинг олдига кетяпти. Уни ушлаб олиш хавфи бор. Сиз шу вақтда нима қилардингиз? Намозни давом эттирасизми ёки болани куйишдан сақлаб қоласизми?”

Устоз бундай вазиятда қандай йўл тутиш керак?

Булим Фиқҳ
8320
Жавоб:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! Инсон ҳаёти, соғлиғи, хавфсизлиги жуда муҳимдир. Энг ҳақ дин бўлган Ислом масаланинг бу тарафига ҳам эътибор берган. Фиқҳ китобларида бир киши намоз ўқиб турганида сувга чўкаётган одам ёрдам сўраса, намозни бузиб, унга ёрдам бериш вожиб (шарт) экани айтилган. Ҳатто фарз намози бўлса ҳам. Бунда қутқаришга бормай, намоз ўқишда давом этса, гуноҳкор бўлади. Шунингдек, киши ўз молини ўғридан ҳимоя қилиш учун ҳам намозни бузиши мумкин. Ҳатто намозда турган ҳолатида илон, чаён каби зараркунандаларни ўлдиришга рухсат этилган. Мана шу ҳукмларни ўқиб, Аллоҳ таоло бандаларига нақадар меҳрибон Зот эканига яна бир бор амин бўламиз.

Зарурат юзасидан намозни бузиш вожиб. Узр юзасидан намозни бузиш мубоҳ (жоиз) бўлади.

Демак, ҳалокат олдини олиш, бировни катта талафотдан сақлаб қолиш учун хоҳ фарз, хоҳ нафл бўлсин, намозни бузиш ва ёрдамга шошилиш вожиб бўлади.

Сиз айтганингдек, ёш болани иссиқ оловдан сақлаш, сувга чўкаётган одамга ёрдам бериш, кўзи ожиз одам қудуқ ёки бирон чуқурга тушиб кетиш хавфи бўлганида, бўри қўйларга ҳужум қилганда, бирон кишига ёввойи ҳайвон ёки ўғри ва золим ҳамла қилганида унга ёрдам бериш учун намозни бузиш вожиб бўлади. Қайси банда намозда шундай воқеага гувоҳ бўлса-ю, аммо ёрдам бермаса, намоз ўқишда давом этса, гуноҳкор бўлади. Зеро, бу ҳолда намоздан кўра зарарни даф қилиш муҳимроқ.

Бунда инсонларни ҳалокатдан қутқариб, уларга ҳаёт “бағишлагандек” бўлинади, молни зое қилишдан сақланади. Қўлдан кетган мол-дунё, бой берилган умр ва соғлиқни қайтариш қийин, аммо бузилган намозни қайтадан ўқиш мумкин. Мана шу жиҳатдан бундай ҳолларда намозни бузиш вожиб бўлади.

Умуман олганда, қуйидаги ҳолатларда намозни бузиш жоиз:

1. Бир дирҳам ёки ундан кўп миқдоридаги молини ўғридан ҳимоя қилиш учун. Бунда мол ўзиники ёки бировники бўладики, фарқи йўқ;

2. Аёл боласидан хавотир олса, қозон қайнаб кетиши ёки таом тагига олишидан қўрқса;

3. Мусофир қароқчи ёки йўлтўсарлардан қўрққанда;

4. Намоз ўқиётганда илон ва чаён каби зарарли нарсаларни ўлдириш учун амали касир қилишга тўғри келса;

5. Намоз ўқиётганда бавл ёки катта таҳорат безовта қилса ва ҳоказо.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216416
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Қандай ҳолатларда намозни бузиш мумкин? 10.12.2017

Интернетдаги бир сайтда қуйидаги саволни ўқиб қолдим Сиз намоз ўқиб турибсиз. Шу пайтда бир ёш бола қайноқ печканинг олдига кетяпти. Уни ушлаб олиш хавфи бор. Сиз шу вақтда нима қилардингиз? Намозни давом эттирасизми ёки болани куйишдан сақлаб қоласизми? Устоз бундай вазиятда қандай йўл тутиш керак?

8320