Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Омад тилаш мумкинми? 19.12.2017

Савол:

Ассалому алайкум. Саволим шуки, “омад тилайман”, “омадинг бор экан”, дейилади. Умуман, бир-бирига омад тилаш мумкинми?

Булим Ижтимоий масалалар
5623
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. “Омад” сўзи “бахт-саодат” маъносини англатади. Яъни, кимнинг бахти бўлса, омади келади. Буларнинг ҳаммаси тақдирда ёзилган. Кимнинг бахтли, ё бахтсиз бўлиши тақдир қилинган. Аллоҳ банда келажакда нима амал қилишини билади. Лекин тақдир мажбурлаш эмас. Чунончи, банданинг тақдири ёзилганига шубҳасиз имон келтирамиз. Аммо, шу билан бирга, яхшилик касб қилишга, бахт-саодатга эришишга ҳаракат қиламиз. Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда саодат сўраш, тинчлик-саломатлик, хотиржамлик сўраш жоизлиги айтилган. Бундан маълум бўладики, кишилар бир-бирларига бахт-саодат сўрашлари жоиз. Омад ҳам шундай, “омадингни берсин”, деганда, Аллоҳ ишингни осон ва баракали қилсин, натижасини хайрли қилсин, маъноси назарда тутилади.

Мусулмон банда омад тилаш билан бирга Аллоҳ бандалар тақдирини ёзиб қўйганига шак-шубҳасиз ишониши керак. “Тақдиримни ўзим белгилайман”, “ҳаммаси ўз қўлимда” дейиш нотўғри. Демак, тақдирга имон келтирган ҳолда дунёда ҳам, охиратда ҳам бахту саодатга ҳаракат қилинади. Валлоҳу аълам!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 108788
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 51521
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 33740
  • Қайнона ва келин муносабатлари

    Бошқа миллат вакилларининг кўпчилиги биз ўзбекларнинг оилавий ҳаётимизга, яъни, қариндош уруғларнинг бир-бирларига бўл…

    6.82015 31227
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Омад тилаш мумкинми? 19.12.2017

Ассалому алайкум. Саволим шуки, омад тилайман, омадинг бор экан, дейилади. Умуман, бир-бирига омад тилаш мумкинми?

5623