Жувонга уйланса бўладими? 07.01.2018
Савол:Мен Россияда ишлаб юрганимда бир аёл билан танишдим ва у билан бирга яшай бошладим. У аёлни эри вафот қилган, иккита қизи бор. Мен ўша аёлни никоҳимга олсам бўладими? Лекин ўзим уйламаганман.
Булим Ижтимоий масалалар11148
Ва алайкум ассалом. Ўша аёлни никоҳингизга олишингиз учун ҳеч қандай монелик бўлмаса, уйлансангиз бўлади. Яъни, жувонга уйланиш жоиз. Лекин бокирага уйланиш афзалроқ.
Бир нарсани айтиб ўтамиз: бунинг учун, албатта ота-онангиз розилигини олинг. Бўлмаса, орада турли дилхираликлар, тушунмовчиликлар келиб чиқиши мумкин. Айниқса, чет элда юрганингизни, бўйдоқ бўлатуриб жувонга уйланаётганингизни ҳисобга олганда, ота-она олдидан ўтиш шарт ҳисобланади.