Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Чапақайлар ҳақида нима дейилган? 08.01.2018

Савол:

Ассалому алайкум, қори ака! Сиздан сўрамоқчи бўлган нарсам шуки, чап қўл (чапақай) инсонлар, яъни пичоқ, қошиқ, иш қуролларини чап қўлда ишлатадиган кишиларга Исломда қандай қаралади. Илтимос, шу ҳақида маълумот берсангиз!

Булим Одоб-ахлоқ
4497
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Ислом таълимотларига кўра, банда ейиш-ичиш, саломлашиш каби ишларни фақат ўнг қўлда амалга ошириши керак. Таом ейишда қошиқ ва нон галма-галдан ўнг қўлда ушланади. Ўнг қўлда қошиқ, чап қўлда нон ушланмайди. Таҳоратда ҳам ўнг тараф (фақат қўл ва оёқда) биринчи ювилади, кийимни ўнг қўлдан, пойафзални ўнг оёқдан бошлаб кийилади. Масжид ва бошқа покиза жойларга ўнг оёқдан бошлаб кирилади. Фақатгина нопок нарсаларни тозалаш, масалан, аврат жойларини, бурунни поклаш каби ишлар чап қўлда бажарилади. 

Чапақай инсонлар ҳақида гапирадиган бўлсак, бу ҳаммаси ёшликдан берилган тарбияга боғлиқ. Ота-она боласига ёшлигидан ўнг қўлда саломлашиш, ёзиш, ўнг қўлда таомланишни ўргатиши керак. Ёши катта чапақай кишилар Ислом моҳиятини кейинроқ тушуниб етсалар, исломлари гўзал бўлиши учун ишларни секин-аста ўнг қўлда бажаришга одатлансалар, яхши бўлади. Лекин, банда тоқатидан ортиқ нарсага мажбурланмайди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз: спорт мусобақаларида, яна зарурат юзасидан чап қўл ва чап оёқни ишлатиш мумкин. Яна Аллоҳ билгувчироқдир!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 108785
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 51512
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 33739
  • Қайнона ва келин муносабатлари

    Бошқа миллат вакилларининг кўпчилиги биз ўзбекларнинг оилавий ҳаётимизга, яъни, қариндош уруғларнинг бир-бирларига бўл…

    6.82015 31226
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Чапақайлар ҳақида нима дейилган? 08.01.2018

Ассалому алайкум, қори ака! Сиздан сўрамоқчи бўлган нарсам шуки, чап қўл (чапақай) инсонлар, яъни пичоқ, қошиқ, иш қуролларини чап қўлда ишлатадиган кишиларга Исломда қандай қаралади. Илтимос, шу ҳақида маълумот берсангиз!

4497