Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

“Гуноҳимни қандай ювсам бўлади?” 05.04.2018

Савол:

Ассалому алайкум, азиз устозлар! Мен чамаси 2009-2012-йилларда магазинда сотувчи, кафеда бармен бўлиб ишлаганман. Шу ишлаган пайтларда кассадан сўрамасдан (ўғрилаб) пул олиб ишлатардим. 2012-йилнинг август ойида давлат (ГМ Узбекистан) ишига кирдим. Янги кирган маҳалларим ишимда ҳам, топган пулимда ҳам барака бўлмади. У пайтлар ичардим, сигарет, нос чекардим. Интизомий жазо ҳам олиб, ойлигимдан икки марта кесилди. Албатта, бу ўзимнинг айбим билан бўлган. Мана, чамаси бир ярим йилдан бери гуноҳларимга астойдил тавба қилдим, Аллоҳга минг бор шукр, беш вақт намозни канда қилмаяпман. Ишимда ҳам анча барака бор. Қазо намозларимни ҳам ҳисоб-китоб қилиб қўйганман. Уларни ўқиш ниятидаман. Лекин мени ҳалигача ўтган гуноҳларим (ўғрилик) хаёлимдан кетмаяпти. Кечалари ухлашдан олдин қабрдаги савол-жавобни эслашим билан ўша гуноҳларим кўз олдимга келади, қаттиқ қўрқиб кетаман. Илтимос, менга маслаҳат берсангиз! Аллоҳ илмингизни янада зиёда қилсин! Жавоб учун олдиндан раҳмат!

Булим Маслаҳат
6868
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Аввало, вақтида тавба қилганингиз жуда яхши бўлибди! Аллоҳ ҳақ йўлда бардавом қилсин!

Меҳрибон Аллоҳнинг раҳмати кенг. Банда гуноҳларига пушаймон бўлиб, чин дилдан тавба қилса, кўп-кўп истиғфор айтса, Аллоҳ унинг аввал қилган гуноҳларини кечиради. Фақат бунинг маълум шартлари бор: 1. Ўша гуноҳни зудлик билан тўхтатиш. 2. Қилган ишига пушаймон бўлиш. 3. Гуноҳни такрорламаслик.

Агар гуноҳ банда ҳақи билан боғлиқ бўлса, масалан, кимнингдир мол-дунёси ноҳақ ўзлаштирилган, ўғрилик, талончилик орқали олинган бўлса, ўша мол эгасини топиб, ҳақи адо этилади, ундан қанча миқдорда нимани ўғрилаган бўлсангиз, ўшани қайтарасиз.

Агар бу иш йиллар давомида қилиб келингани сабаб ўғриланган мол эгасини топиш имкони бўлмаса, мусулмон ҳақдорлар номидан чамалиб туриб, маълум пул миқдорини садақа қиласиз, кейин истиғфор айтасиз. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216289
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар