Телефондаги азон ортидан ҳам такрорланадими? 07.04.2018
Савол:Ассалому алайкум. Эрталаб намоз вақти киришидан бир соат-ярим соат олдин будилник қўйиб қўяман. Будилникка азонни қўйганман. Будилникка қўйилган азонни кетидан ҳам қайтариладими (намоз вақти кирмаган бўсаям)? Азон охирига етмасдан будилникни ўчирса бўладими?
Булим Ижтимоий масалалар9951
Ва алайкум асссалом. Агар телефонга азон қўйилган бўлса, худди масжидда муаззин ортидан қайтарилганидек такрорланмайди. Чунки, биринчидан, у ҳақиқий азон ўрнини босмайди. Иккинчидан, намоз вақти бўлмаган пайтда айтилмоқда.
Агар телефонга ёки соатга азон овози ўрнатилган бўлса, охирига етмасидан аввал ўчирса бўлади. Умуман олганда, телефон ёки шу каби жиҳозларга азон каби нарсаларни ёзмаган маъқул. Зеро, бу Дин шиорларига ҳурматсизликка, яна бошқа ноқулай ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам!