Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Садақани дуч келган одамга берса бўладими? 26.04.2018

Савол:

Ассалому алайкум. Мен Россияда ишлайман. Кўп одамлар метроларда, жамоат жойларда пул сўрайди. Мен 50 рублгача бераман “Аллоҳнинг йўлида”, деб. У алкашми, бомжми, билмайман. Шу ишим тўғрими?

Булим Ижтимоий масалалар
10718
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Ғайридинларга, яъни мусулмон бўлмаганларга садақа бериш жоиз. Фақат маълум жиҳатларга эътибор берилади. Масалан, ғайридинларга фарз (яъни, закот) эмас, нафл садақа бериш мумкин. Қолаверса, садақа берса, ҳаром ишларга сарфламаслигига ишончи комил бўлиши керак. Одатда, ғайридинлар ичидан Ислом динига мойил кишиларга хайр-садақа қилиш жоиз саналади. Шунда Исломнинг ҳақ дин эканини тушуниб етиб, мусулмон бўлишидан умид қилинади. Яна, Ислом динига, мусулмонларга душманлик қилмаслиги учун ҳам маълум тоифаларга садақа бериш жоиз.

Хуллас, ғайридинларга садақа бераётганда бу билан уларни Исломга мойил қилиш нияти дилга тугилади. Агар берилган пулни ҳаром ишларга, мусулмонлар зарарига ишлатиши аниқ бўлса, у ҳолда садақа берилмайди. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 219545
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98303
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47300
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45914
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Садақани дуч келган одамга берса бўладими? 26.04.2018

Ассалому алайкум. Мен Россияда ишлайман. Кўп одамлар метроларда, жамоат жойларда пул сўрайди. Мен 50 рублгача бераман Аллоҳнинг йўлида, деб. У алкашми, бомжми, билмайман. Шу ишим тўғрими?

10718