Иссиқхона маҳсулотларидан қандай ушр чиқарилади? 26.042018
Савол:Ассалому алайкум, Устоз! Иссиқхона етиштириладиган помидор ва бодрингдан қандай ушр чиқарилади?
Булим Фиқҳ13655
Ва алайкум ассалом. Экинлар, мевали дарахтлар ва асалдан ҳосилнинг ўндан бири берилади. Бу шариатда “ушр” дейилади. Агар ҳосил насос, челак каби сунъий суғориш воситалари билан амалга оширилса, у ҳолда ҳосилнинг йигирмадан бири закот қилиб берилади.
Ушр беришда бой ёки камбағаллик инобатга олинмайди. Ҳар икки тоифа ҳам ушрни адо қилишлари шарт. Ушрни беришда ер ҳаражатлари чиқариб ташланмайди. Валлоҳу аълам!