Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Қазо намози бор одам нафл ўқийдими?

Савол:

Ассалому алайкум! Қазо намози кўп одам нафл намозларини ўқий олмайди, ўрнига қазо намози ўқийди, деб айтишди. Шу тўғри бўлса, қазо намози кўп инсон фарз намозларидан олдин ва кейин келадиган суннат намозларининг ўрнига ҳам қазо намози ўқийдими?

Булим Фиқҳ
9887
Жавоб:

Ва алайкумус салом. Агар банда ўтмишда маълум миқдордаги намозларни ҳафсаласизлик билан ўтказиб юборган бўлса, Аллоҳга тавба қилиб, қазо намозларни ўқиши лозим бўлади. Ўқилмай қолган намозлар банда гарданидан фақат тавба билан соқит бўлмайди.
     Қазо намозлар банданинг тоқатига қараб ўқилади. Бир кунда беш маҳал намознинг қазосини ўқиш шарт қилинмаган. Бўйнида қазо намозлари бор одам нафл ўқиши борасида уламолар ихтилоф қилишган. Баъзи уламоларга кўра, бундай банда таъкидланган суннат намозларини ўқийди. Мутлоқ нафл намозлар унинг учун макруҳ саналади. Жумладан, “Роддул муҳтор”да: “Зоҳири шуки, қазо намози бор одам учун нафл ўқиш макруҳдир. Магар таъкидланган суннат намозлари бундай мустасно”, дейилган.
     Шофеъийлардан Ибн Ҳажар Ҳайтамийга кўра, ким намозни узр билан қазо қилган бўлса, таъкидланган суннат ва бошқа нафл намозларни ўқиши жоиз. Агар бирон узрсиз тарк этган бўлса, у ҳолда нафлларни ўқимайди, қазо намозларини ўқийди.
    Демак, бўйнида қазо намозлари бор одам биринчи навбатда қолдирган намозларини ўқиши керак. Бунда мутлоқ нафллардан кўра қазо ўқиши лозим. Бир неча йиллик қазо намозлари бўлса, таъкидланган суннат намозларини ўқийди. Мутлоқ нафл намозлари ўрнига аввалда ўқимаган намозининг қазосини ўқийди. Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216433
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Қазо намози бор одам нафл ўқийдими?

Ассалому алайкум! Қазо намози кўп одам нафл намозларини ўқий олмайди, ўрнига қазо намози ўқийди, деб айтишди. Шу тўғри бўлса, қазо намози кўп инсон фарз намозларидан олдин ва кейин келадиган суннат намозларининг ўрнига ҳам қазо намози ўқийдими?

9887