Кечаси тирноқ олишлик иримми? 17.10.2015
Савол:Ассалому алайкум, ҳурматли қори ака. Мен ирим қилиш тўғрисида эшитганимдан сўнг иримларга ишонмай қолдим. Фақат Аллоҳга ишонаман, лекин баъзи нарсаларга аниқлик киритиб берсангиз. Масалан, кечаси тирноқ олиш ҳам иримми? Бу ҳақида ҳадис келтирилганми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
Булим Ижтимоий масалалар6315
Ва алайкум ассалом. Шариатда тирноқни вақтида олиб туришга буюрилган. Аммо кечаси тирноқ олишдан қайтарилмаган. Бу авваллари чироқлар бўлмаган, кечаси уйлар етарлича ёритилмаган вақтларда бармоқларга шикаст етказмаслик учун айтилган бўлса керак. Валлоҳу аълам!