“Аммо баъд” нима дегани?
Савол:Ассалому алайкум, ҳурматли Одилхон қори ака! Сизга саволим шундан иборат: хутбаларда “аммо баъд” деган сўз ишлатилади. Бунинг маъноси нима? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ илмингизни бундан-да зиёда қилсин!
Булим Бошқа мавзулар9130
Ва алайкумус салом. Араб тилидаги “баъд” сўзи “кейин, сўнгра” маъносини англатади. “Аммо баъд” бир мавзудан кейинги мавзуга ўтиш учун ишлатиладиган иборадир. Масалан, хутбаларда, китоб ёки мактубларда Аллоҳ таолога ҳамду сано ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот ва салом айтилгандан кейин, “аммо баъд”, яъни, “энди мақсадга ўтсак”, “айтмоқчи бўлганимиз шуки”, деб асосий мақсад баён этилади.