Ассалому алейкум
Мавзу:

Бой бўлгани учун кишининг мартабаси пасаядими?

Савол:

Ассалому алайкум. Домла, мен бир ерда ўқиганимда, агар бандага бойлик берилса, қанча саховат қилмасин, молини яхши йўлда сарфламасин, Аллоҳнинг ҳузурида даражаси биттага пасаяди, деб ёзилганди. Иккинчи жойда, Аллоҳнинг ҳузурида мўминнинг кучлироғи яхши, деб ёзилган. Бойлиги бор одам, табиийки, қўли узунроқ – кучлироқ бўлади. Юқоридаги фикрларнинг қайси бири тўғри? Саволим нотўғри бўлса, олдиндан узр сўрайман!

Булим Ақида
4069
Жавоб:

Ва алайкумус салом. Ислом шариатида бойлик мутлақ қораланмайди. Балки бойлик ортидан қувиш, ибодатлардан чалғиш, дунё ҳаётига муккадан кетишдан қайтарилади. Шукрини адо этган ва яна инфоқ-эҳсон қиладиган банда садақа қилмайдиган одамдан фазилатлироқдир. Бу масаланинг бир жиҳати. Бошқа тарафдан олиб қарасак, қиёматда бой одам камбағалдан кўра кўпроқ ҳисоб қилинади. Сабаби мол-давлати сабаб унинг тасарруфлари ҳам кўп бўлади. Аммо ҳалолдан топиб, ҳалолга ишлатган бўлса, мўмин одам, иншааллоҳ, нажот топади.
    Ҳадиси шарифларнинг бирида илм ва молу давлат берилган инсоннинг мартабаси энг улуғ экани айтилган. Бунинг учун илмга амал қилиш, бойлигини фақат яхшилик йўлида сарфлаш талаб этилади.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 93084
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 41148
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 29864
  • Қайнона ва келин муносабатлари

    Бошқа миллат вакилларининг кўпчилиги биз ўзбекларнинг оилавий ҳаётимизга, яъни, қариндош уруғларнинг бир-бирларига бўл…

    6.82015 29197
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Бой бўлгани учун кишининг мартабаси пасаядими?

Ассалому алайкум. Домла, мен бир ерда ўқиганимда, агар бандага бойлик берилса, қанча саховат қилмасин, молини яхши йўлда сарфламасин, Аллоҳнинг ҳузурида даражаси биттага пасаяди, деб ёзилганди. Иккинчи жойда, Аллоҳнинг ҳузурида мўминнинг кучлироғи яхши, деб ёзилган. Бойлиги бор одам, табиийки, қўли узунроқ кучлироқ бўлади. Юқоридаги фикрларнинг қайси бири тўғри? Саволим нотўғри бўлса, олдиндан узр сўрайман!

4069