Ассалому алейкум
Мавзу:

Авлиёлар балодан асрайдими?

Савол:

Ассалому алайкум, қори ака! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин! Яқинда бир ҳодиса рўй берди. Акамлар уйимиздан узоқроқ жойда таксичи бўлиб ишлайди. Бир куни аварияга учради ва машинаси деярли яроқсиз бўлиб қолди. Аллоҳ паноҳида асраган экан, акамларга ҳеч нима қилмади. Шундан кейин қариндошларим орасида гап чиқди. У ерда авлиёларни зиёрат қиладиган жой бор экан. Кўп таксилар ҳар хил бало-офатдан сақласин, деб авлиёлар жойига бориб, машина қисмларини қўяр экан. Шунда авария деган нарсалардан асраркан. Ахир бандани асрайдиган Аллоҳ-ку! Авлиёлар ўзи кимлар? Шу ҳақида ҳам маълумот берсангиз! Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

Булим Ақида
5634
Жавоб:

Ва алайкумус салом. “Авлиё” сўзи “валий”нинг кўплигидир. Бу сўз “ёрдам берувчи”, “итоат этувчи”, “яхши кўрувчи”, “яхшилик қилувчи”, “ишларни тадбир қилувчи”, “сақловчи” каби маъноларни англатади.
    Аллоҳнинг валий бандалари, деганда Аллоҳга итоат этувчи, У Зотга тақво қилувчи, Аллоҳга ошиқ бўлган зотлар назарда тутилади. Аллоҳнинг валийси бўлиш учун махсус жойларда ўқиш, шайх унвонига эга бўлиш, кимдандир дуо олиш шартмас. Илми камроқ бўлса ҳам, Аллоҳдан қўрқса, шариатда буюрган ишларни имкон қадар адо этиб, қайтарилган гуноҳлардан сақланса, ўша валий банда бўлади. Валий бандани Аллоҳ яхши кўради ва уни турли офатлардан сақлайди.
   Валийларнинг дуоси мустажобдир. Лекин улар вафот этганларидан кейин тирикларга ҳеч қандай манфаат етказа олмайдилар. Унутмайлик, ёрдамни фақат Аллоҳ беради, шикаст-офатлардан фақат Аллоҳ сақлайди. Ўша валий зотлар қабрини зиёрат қилиш фақат охират ва ўлимни эслатади холос. Бунинг мушкуллардан қутулиш, ёки шикастлардан ҳимояланишга ҳеч қандай даҳли йўқ!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 93083
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 41148
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 29861
  • Қайнона ва келин муносабатлари

    Бошқа миллат вакилларининг кўпчилиги биз ўзбекларнинг оилавий ҳаётимизга, яъни, қариндош уруғларнинг бир-бирларига бўл…

    6.82015 29197
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар