Ассалому алейкум
Мавзу:

Мол буйрагини еса бўладими? 04.01.2016

Савол:

Ассалому алайкум, мол буйрагини ейиш мумкинми?

 

Булим Бошқа мавзулар
5255
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Гўштини ейиш ҳалол бўлган ҳайвон шаръий йўл билан сўйилса, қайтарилганлардан ташқари барча аъзосини еса бўлади.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أُحِلَّتْ لَكُمْ مَيْتَتَانِ وَدَمَانِ فَأَمَّا الْمَيْتَتَانِ فَالْحُوتُ وَالْجَرَادُ وَأَمَّا الدَّمَانِ فَالْكَبِدُ وَالطِّحَالُ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَأَحْمَدُ وَالْبَيْهَقِيُّ وَالدَّارَقُطْنِيُّ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Сизларга икки ўликтик, икки қон ҳалол қилинди. Икки ўлимтик балиқ билан чигиртка. Икки қон эса жигар ва қоражигар (талоқ)дир” (Ибн Можа, Аҳмад, Байҳақий ва Дорақутний ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ).

Фиқҳий китобларда гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг етти аъзосини истеъмол қилмаслик айтилган. Булар: 1. Оққан қон. 2. Эркак ҳайвоннинг жинсий олати. 3. Урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси. 4. Тухумлари. 5. Сийдик халтаси. 6. Ғуддаси (тери билан гўшт орасида ҳосил бўлган без). 7. Ўт пуфаги.

Мазҳаббошимиз Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ: “Қоннинг ҳаромлиги шаръий далил билан собит бўлган. Қолган олтитаси макруҳдир. Сабаби инсон нафси уни ейишни ёқтирмайди, ёмон кўради”, деган.

Буйрак араб тилида “кулятун” дейилади. Ейишдан қайтарилган етти аъзо орасида буйрак саналмаган. Демак, ўзи ҳалол, шаръий йўл билан сўйилган ҳайвон буйрагини ейиш мумкин. Баъзилар “тақво” қилиб, буйрак ейишдан сақланиб юрадилар. Бу тақвога кирмайди. Сабаби буйрак ҳаром ёки макруҳ, ё бўлмаса, шубҳали эмас, ейиш ҳалол бўлган аъзодир. Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 66661
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Мол буйрагини еса бўладими? 04.01.2016

Ассалому алайкум, мол буйрагини ейиш мумкинми?

5255