Саволлар ва жавоблар
“Гуноҳимни қандай ювсам бўлади?” 05.04.2018
6889

Ассалому алайкум, азиз устозлар! Мен чамаси 2009-2012-йилларда магазинда сотувчи, кафеда бармен бўлиб ишлаганман. Шу ишлаган пайтларда кассадан сўрамасдан (ўғрилаб) пул олиб ишлатардим. 2012-йилнинг август ойида давлат (ГМ Узбекистан) ишига кирдим. Янги кирган маҳалларим ишимда ҳам, топган пулимда ҳам барака бўлмади. У пайтлар ичардим, сигарет, нос чекардим. Интизомий жазо ҳам олиб, ойлигимдан икки марта кесилди. Албатта, бу ўзимнинг айбим билан бўлган. Мана, чамаси бир ярим йилдан бери гуноҳларимга астойдил тавба қилдим, Аллоҳга минг бор шукр, беш вақт намозни канда қилмаяпман. Ишимда ҳам анча барака бор. Қазо намозларимни ҳам ҳисоб-китоб қилиб қўйганман. Уларни ўқиш ниятидаман. Лекин мени ҳалигача ўтган гуноҳларим (ўғрилик) хаёлимдан кетмаяпти. Кечалари ухлашдан олдин қабрдаги савол-жавобни эслашим билан ўша гуноҳларим кўз олдимга келади, қаттиқ қўрқиб кетаман. Илтимос, менга маслаҳат берсангиз! Аллоҳ илмингизни янада зиёда қилсин! Жавоб учун олдиндан раҳмат!

Миннатли нарсалардан фойдаланса бўладими? 05.04.2018
6087

Уйда ҳамма топганини рўзғор қилади. Оилада кимдир Ман боқвоман. Мансиз оч қоласанлар, деб миннат қилса, миннатли нарсани ейиш тўғримикан? Ишлашга шароити бўлмаса, чақалоғи бўлса...

Тўйни қачон қилиш керак? 04.04.2018
7202

Ассалому алайкум,Одилхон қори ака. Тўй қилишдан олдин оқўрар маросими бўлар экан. Шу маросимдан кейин қанча муддат ичида тўй қилиш керак? Жавобингиз учун раҳмат!

Қўл ва оёқ тирноғини бир кунда олиб бўлмайдими? 04.04.2018
10935

Ассалому алайкум. Сизлардан тирноқ олиш ҳақида сўрамоқчи эдим: қўл ва оёқ тирноқларини бир кунда олмайди, кечаси тирноқ олмайди, деб эшитганман. Шу тўғрими? Олдиндан раҳмат.

Ким биринчи ғусл қилиши керак? 04.04.2018
10487

Салом, устозлар! Бир саволим бор эди. Ҳеч жавоб топа олмаяпман. Эр ўз хотини билан яқинлик қилганидан кейин қайси бири биринчи бўлиб покланиши, яъни, ювиниши керак?

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216964
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар