Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…
Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…
Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…
أَدَبُ الْمَرْءِ خَيْرٌ مِنْ ذَهَبِهِ Киши одоби унинг олтинидан яхшироқдир. Ўзбек тилидаги муқобил шакллари: Одоб о…
Интернетдаги бир сайтда қуйидаги саволни ўқиб қолдим Сиз намоз ўқиб турибсиз. Шу пайтда бир ёш бола қайноқ печканинг олдига кетяпти. Уни ушлаб олиш хавфи бор. Сиз шу вақтда нима қилардингиз? Намозни давом эттирасизми ёки болани куйишдан сақлаб қоласизми? Устоз бундай вазиятда қандай йўл тутиш керак?
Ассалому алайкум! Маҳалламиз масжидининг имоми жамоат намозларида, жума намозида қўл кўтариб дуо қилаётиб, Лаа илааҳа иллаллоҳу осойиш. Муҳаммадур расулуллоҳ кушойиш, деб дуо қилдилар. Бу дуони, билишимча, у кишининг оталари ҳам айтардилар. У кишининг оталари бизнинг маҳалла масжиди қурилишида жонбозлик кўрсатган инсон бўлган. Бир муддат имомлик вазифасида ҳам ишлаганлар. Ҳозирда вафот этиб кетганлар. Илмдаги даражалари унчалик баланд бўлмаган. Улар имомлик қилгандаги аҳвол бошқача бўлган, менимча. Қисқаси, имом домламиз дуода тавҳид калимасига юқоридаги жумлаларни қўшиб дуо қиладилар. Менинг билишимча, Қуръон ва Суннатда келган зикр ва дуоларга қўшимча киритиш, унинг калималарини ўзгартириш мумкин эмас. Пайғамбаримиз асҳоби киромдан Бароъ бин Озиб ҳазратларига бир дуо ўргатдилар. Бароъ розияллоҳу анҳу дуони такрорлаб, набиййика калимаси ўрнида расулика ўқидилар. Ўшанда, Расулуллоҳ, уни тўғрилаб, йўқ, расулика, дема, набиййика, деб ўқи! деб марҳамат қилдилар. Устоз, тавҳид калимасига юқоридаги каби сўзларни қўшиб зикр ва дуо қилишнинг ҳукмини баён қилиб берсангиз!
Ассалому алейкум Устоз мани ишимда мижоз билан келишувимизда байрамларда молни нарҳи ошиб кетсаҳам зарарига беришим шарт қоган вақтлар фойдадаман лекин шариятимизда зарарга ишлаш ҳаром экан шунга нима маслахат берас.