Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…
Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…
Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…
أَدَبُ الْمَرْءِ خَيْرٌ مِنْ ذَهَبِهِ Киши одоби унинг олтинидан яхшироқдир. Ўзбек тилидаги муқобил шакллари: Одоб о…
Ассалому алайкум. Мумин банданинг Таҳоратли юриш в таҳоратсиз юриши хақида икки оғиз маълумот берсангиз илтимос. Жавобингиз учун олдиндан рахмат
Ассалому алайкум. Савол: Нурул изоҳнинг "Нафл намозлари" бобида шундай ҳадис ривоят қилинибди: "Ким шом намозининг фарзидан сўнг, ҳеч гапирмасдан биринчи ракатида Кофирун, иккинчи ракатида Ихлос сураларини зам қилиб, икки ракат намоз ўқиса, илон қобиғидан чиққандек, гуноҳларидан покланади". Шунақа мазмундаги ҳадисда шом намозидан кейин гапирмасдан олти ракат намоз ўқиса, деб, аввобин намози фазилатлари зикр қилинган ҳадисни билардим. Устоз юқоридаги ҳадис саҳиҳ ҳадисми? Бу ҳадисни ким қайси китобда ривоят қилган?
Шом намозидан кейин ўқиладиган Хавл намози қандай намоз. Бу намозга қандай ният қилинади ва қай тартибда ўқилади. Марҳум чиққан хонадонда кўп жойларда шом намозидан кейин икки ракат намоз ўқишади. Бу намознинг савоби марҳумга тегар эмиш. Агар шу тўғри бўлса, бу намоз қандай номланади. Бу намозга қандай ният қилинади ва қай тартибда ўқилади. Марҳум чиққан куни ўқиладими, уч кун давомидами ёки доимийми.
Ассалому алайкум. Жунубликдан ғусл қилгач, орадан 30 дақиқалар чамаси вақт ўтгандан сўнг ички кийимларимда маний борлигини кўриб, сув билан яхшилаб истинжо қилиб, таҳорат олиб, шом намозини ўқидим. Мазкур таҳоратим билан хуфтон намозини ҳам ўқидим. Хуфтондан сўнг, таҳоратхонага борганимда ички кийимларимда қотиб қолган маний қолдиғига кўзим тушди. Хуфтон намозини қайта ўқимадим. Устоз, айтингчи, мен тўғри иш қилдимми? Шундай ҳолатларда нима қилиш керак?.