Ассалому алейкум
Мавзу:

Ишим юришмаяпти. Маслаҳат беринг? 20.09.2017

Савол:

Ассалому алайкум, Устоз. Нима иш қилсам ҳам ишларим орқага кетяпти. Борган сари қарзга кириб кетяпман. Аллоҳга шукр, беш вақт намозни ўқийман, ҳаром ишлар қилмайман. Авалламбор ҳаммаси Аллоҳдан. Аммо бу борада сиздан ҳам маслаҳат сўрай дегандим...

Булим
13840
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Аввало мўмин банда ризқ масаласида эътиқодини тўғрилаб олиши керак. Ризқни ким беради, қандай омиллар ризққа таъсир қилади, ризқдан барака кетишига нималар сабаб бўлади, буларни билиши лозим.

Кейин Аллоҳнинг изни билан ризқни жалб қилувчи, унга барака киритувчи омиллар ҳам бор. Буларни ҳам яхши билиб олиш мақсадга мувофиқдир.

Кўпчилик сизга ўхшаб “ишим юришмаяпти”, “қарзим кўп”, “омадим келмаяпти”, “касаллик аримаяпти”, “муаммолар гирдобида қолиб кетдим...” деб нолийди. Ваҳоланки, шариатда бу борада ҳамма кўрсатмалар келган. Ўз навбатида шуни маълум қиламизки, камина ходимингиз бир биродаримиз билан ҳамкорликда “Кенг ризқ ва барака омиллари” номли китобни тасниф қилганмиз. Ўша китобда ҳаммаси бор: иш нима сабабдан юришмай қолиши, ризққа барака кириши учун нималарга эътибор бериш лозимлиги, хуллас, ризқ билан боғлиқ муҳим масалалар ўша китобда баён қилинган.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216336
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар