Садақани дуч келган одамга берса бўладими? 26.04.2018
Савол:Ассалому алайкум. Мен Россияда ишлайман. Кўп одамлар метроларда, жамоат жойларда пул сўрайди. Мен 50 рублгача бераман “Аллоҳнинг йўлида”, деб. У алкашми, бомжми, билмайман. Шу ишим тўғрими?
Булим11344
Ва алайкум ассалом. Ғайридинларга, яъни мусулмон бўлмаганларга садақа бериш жоиз. Фақат маълум жиҳатларга эътибор берилади. Масалан, ғайридинларга фарз (яъни, закот) эмас, нафл садақа бериш мумкин. Қолаверса, садақа берса, ҳаром ишларга сарфламаслигига ишончи комил бўлиши керак. Одатда, ғайридинлар ичидан Ислом динига мойил кишиларга хайр-садақа қилиш жоиз саналади. Шунда Исломнинг ҳақ дин эканини тушуниб етиб, мусулмон бўлишидан умид қилинади. Яна, Ислом динига, мусулмонларга душманлик қилмаслиги учун ҳам маълум тоифаларга садақа бериш жоиз.
Хуллас, ғайридинларга садақа бераётганда бу билан уларни Исломга мойил қилиш нияти дилга тугилади. Агар берилган пулни ҳаром ишларга, мусулмонлар зарарига ишлатиши аниқ бўлса, у ҳолда садақа берилмайди. Валлоҳу аълам!