Намоз
16.7.2015 18188

 

         Аллоҳнинг Ягоналиги, У Зотдан ўзга илоҳ йўқлиги ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг пайғамбари эканига имон келтирган банда бир кунда беш вақт намозни қолдирмай ўз вақтида ва талаб қилинган суратда ўқиши лозим. Зеро намоз Диннинг устунидир. Бошқа ибодатлар динда намозчалик мавқеъга эга эмас. Намозни қолдиришга ҳеч қандай узр йўқ (ҳайз ёки нифосдаги аёллар бундан мустасно). Хоҳ касалллик, хоҳ бошқа узрлар бўлсин, намоз қолдирилиши мумкин эмас. Ҳатто орқадан душман ҳамла қилиб келаётганида ҳам намоз қолдирилмайди. Хуллас, тили билан имон калимасини айтиб, қалби билан тасдиқлаган банда бир кунда беш маҳал намозни ўқишга буюрилган.

 

Фарз намозларининг вақти.


Бир кеча-кундузда ўқиладиган беш вақт намознинг вақтлари қуйидагилар:

 

  • Бомдод намозининг вақти субҳи содиқдан (чин тонг) бошланиб, қуёш чиққунча давом этади. Шарқдан ёйила бошлаган оппоқ ёруғлик бомдод намозининг вақти кирганини билдиради.
  • Пешин намозининг вақти қуёш заволга кетганидан бошлаб ҳар бир нарсанинг сояси ўзидан икки марта узун бўлгуничадир.
  • Аср намозининг вақти ҳар бир нарсанинг сояси ўзидан икки марта узун бўлган вақтдан бошланиб, қуёш ботгунича давом этади.
  • Шом намозининг вақти қуёш ботганидан сўнг бошланиб, қизиқ шафақ (қизғиш нурлар) йўқолгунича давом этади.
  • Хуфтон ва витр намозларининг вақти қизил шафақ йўқолган вақтдан бошланиб, субҳи содиқ киргунича давом этади. Витр намози хуфтон намозидан сўнг ўқилади. Чунки хуфтон ўқиб бўлинганидан кейин витр намозининг вақти киради.
  • Ҳар бир фарз намозини ўз вақтида ўқиш қатъий талаб қилинган фарздир. Вақти кирмасидан ўқилган намоз намоз ҳисобига ўтмайди. Мисол учун, бир киши пешин вақти кирмасидан пешин намозини ўқиса, унинг бўйнидан пешинни ўқиш соқит бўлмайди. Вақт кирганидан кейин пешинни қайтадан ўқиш талаб этилади. Вақтида ўқилмаган намозларнинг қазоси ўқилади.

 

Намоз ўқиш макруҳ бўлган вақтлар.

 

Қуйидаги вақтларда хоҳ фарз, хоҳ нафл бўлсин, намоз ўқиш мумкин эмас. Булар:

 

  • Қуёш чиқишидан бошлаб кўтарилгунича бўлган вақтда.
  • Қуёш тик кўтарилиб (қиёмга келиб), ғарб томонга майл қилгунича бўлган вақтда.
  • Қуёш сарғайган вақтдан бошлаб, ботишигача бўлган вақтда.
  • Бундан истисно тарзда қуёш ботаётган вақтда ўқилаётган аср намозини тамомлаш, шу вақтда ўқилган тиловат саждасини қилиш ва ҳозир бўлган маййитнинг жаноза намозини ўқиш кароҳат билан жоиздир.

 

Нафл намозларини ўқиш макруҳ бўлган вақтлар. 

 

  • Фажри содиқ киргач (бомдод намозининг суннатидан ташқари).
  • Бомдод намозининг фарзидан сўнг.
  • Аср намозининг фарзидан сўнг.
  • Шом намозининг фарзидан аввал.
  • Жума куни имом минбарда хутба ўқишга чиқишидан бошлаб намоз ўқиб бўлингунича.
  • Муаззин такбир айтаётганида (бомдод намозининг суннатидан ташқари).
  • Хоҳ уйда, хоҳ масжидда бўлсин ҳайит намозидан аввал.
  • Масжидда ҳайит намозидан сўнг.
  • Арафот ва Муздалифада жамъ қилиб ўқилган икки намоз орасида.
  • Фарз намозининг вақти жуда кам қолганида (бунда нафл намоз ўқиладиган бўлса, фарз қазо бўлиб қолиши мумкин).
  • Кичик ёки катта ҳожат танг қилиб турганида.
  • Нафсга ёқадиган таом дастурхонга тортилганида.
  • Намоздан чалғитувчи нарсалар олдида нафл намоз ўқиш.

 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 66567
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

9532