НАМОЗ МУСТАҲАБЛАРИ
1. Эркакларнинг такбири таҳрима айтишда қўлларини кўйлак енгидан чиқаришлари.
2. Намоз ўқиётганда эсноқ ёки йўтал келса, кучи етганича қайтариш, иложи борича йўталмасликка ҳаракат қилиш.
3. Беихтиёр эсноқ келганида ўнг қўл орқаси билан оғизни беркитиш, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бирон марта эснамаганларини ёдга олиш.
4. Муқим кишининг бомдод намозида Фотиҳа сурасидан сўнг узунроқ, шом намозида қисқароқ, бошқа намозларда ўртача сураларни ўқиши.
5. Саждада бармоқ ораларини зичлаш, бошни икки қўл орасига, бош бармоқни қулоқ тўғрисига қўйиш, қўл бармоқлари учини, оёқ панжаларини қиблага қаратиш.
6. Намозни ёлғиз ўқиганда рукуъларда, саждаларда тасбеҳни 3 мартадан кўп (5, 7, 9 ёки 11 марта) айтиш.
7. Қиёмда сажда ўрнига, рукуъда оёқ бармоқларига, саждада бурунга, қаъдада кўкракка, салом бераётганда елкага қараш.
8. Намозда тавозеъ билан, ўзини хокисор тутиб туриш.
Юқорида саналган амаллар намоз одоблари ҳам дейилади. Уларга амал қилинса, намоз янада мукаммал бўлади.