НАМОЗ ВОЖИБЛАРИ
5.1.2018 3691

1. Фарз намозларининг икки ракатида, витр, нафл (жумладан, таъкидланган суннат) намозларининг ҳамма ракатида Фотиҳа сурасини қироат қилиш.

2. Фарз намозларининг аввалги икки ракатида, витр, нафл (жумладан, таъкидланган суннат) намозларининг ҳар бир ракатида Фотиҳа сурасидан сўнг зам сура ўқиш. Зам сура камида қисқа уч оят ёки узун бир оятдан иборат бўлади.

3. Зам сурани Фотиҳадан кейин ўқиш.

4. Имом намозга ўтганда овоз чиқариб ўқиладиган намозларни (бомдод, шом, хуфтонни) жаҳрий, овоз чиқармай ўқиладиган намозларни (пешинни, асрни) махфий ўқиши.

5. Қиём, рукуъ, сажда каби рукнларни ўз ўрнида, тартиб билан бажариш.

6. Рукуъда, саждада, қолган барча арконларда аъзолар таскин топиши, мазкур рукнларни хотиржамлик билан бажариш.

7. Саждада бурун билан пешонанинг баравар ерга тегиб туриши.

8. Уч, тўрт ракатли намозларнинг иккинчи ракатида ҳамда намоз охиридаги ўтиришда “Аттаҳиёт” ўқиш.

9. Аввалги қаъдада ташаҳҳудни ўқиб бўлгач, кечиктирмай учинчи ракатга туриш.

10. Намоздаги вожиб амаллардан биронтаси эсдан чиқиб тарк этилса, саждаи саҳв қилиш.

11. Намоз охирида “Ассалааму алайкум ва роҳматуллоҳ” деб салом лафзи билан чиқиш. Салом елкага тўла юзлангандан кейин берилади.

12. Витр намозининг охирги ракатида “Қунут” дуосини ўқиш.

13. Рамазон ва Қурбон ҳайити намозларининг ҳар ракатида учтадан қўшимча такбир айтиш.

Мазкур вожиб амаллардан биронтасини эсдан чиқариб тарк этган киши намоз охирида саждаи саҳв қилиши вожиб. Саждаи саҳв қилиш тартиби бундай: имом охирги қаъдада ташаҳҳудни ўқигандан сўнг ўнг томонига салом беради1. Кейин икки марта сажда қилиб, яна ташаҳҳудни, салавотни ўқийди. Шундан сўнг икки томонга салом бериб намоздан чиқади.

1 Агар киши ёлғиз ўзи намоз ўқиётган бўлса, ташаҳҳуддан кейин икки тарафига салом беради. Кейин икки марта сажда қилиб, ташаҳҳудни, салавотни ўқийди, ўнг ва сўл тарафга салом бериб намоздан чиқади. Жамоат намозида имом саҳв саждаси қилиш учун фақат ўнг томонга салом беради.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 66565
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

9532