НАМОЗДАГИ ҲАРОМ АМАЛЛАР
5.1.2018 12540

Намоз ўқиётганда қуйидаги ишларни қилиш ман этилади:

1. Юзни ўнг ёки чап тарафга қаратиш.

2. Осмонга қараш.

3. Фарз намозларида бирон нарсага узрсиз суяниш.

4. Рукуъда, саждада оёқ ёки қўл бармоқларини ердан кўтариш.

5. Қаъдада икки оёқни тик қилиб товон устида ўтириш.

6. Бадани ёки кийимини кўп ўйнаш.

7. Саломни фақат бир тарафга бериш.

8. Намоз вожибларидан бирини қасдан тарк этиш. Масалан, фарз намозларининг биринчи, иккинчи ракатида Фотиҳани қироат қилмаслик, қаъдада ташаҳҳудни ўқимаслик ва ҳоказо.

 

НАМОЗДАГИ МАКРУҲ АМАЛЛАР

 

1. Намоз суннатларидан бирини атайин тарк этиш. Масалан, такбири таҳримадан кейин санони ўқимаслик, рукуъда, саждада тасбеҳ айтмаслик ва ҳоказо.

2. Мусҳаф тартибига тескари қироат қилиш. Масалан, биринчи ракатда Ихлос, иккинчи ракатда Масад сурасини ўқиш.

3. Қисқа суралар ўқиганда орада бир сурани ташлаб кетиш. Мисол учун, биринчи ракатда Қурайш, иккинчисида Кавсар сурасини ўқиш.

4. Фарз намозларининг бир ракатида бир сурани икки марта ўқиш.

5. Доим бир сурани ўқиш, бошқаларини тарк этиш (Лекин, “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда кўпроқ шу сураларни қироат қилганлар”, деган нияти бўлса, макруҳ эмас).

6. Намозни хушуъсиз, бепарво ўқиб қўйиш.

7. Намоз ўқиётган одамнинг сажда қилишга халақит бермайдиган майда тошларни суриб ташлаши (Ҳадисда айтилганидек, бир марта сурса бўлади).

8. Агар сажда ўрни тупроқ бўлса, намоздан чиққач пешонани тозалаб артиш.

9. Эркаклар сажда қилаётганда икки билагини ерга, қорнини тиззасига текказиши.

10. Эркаклар намоз вақтида сочни турмаклаб олиши.

11. Қиёмда қўлни белга қўйиш.

12. Намоз ўқувчи кийимини осилтириб ёки елкасига ташлаб ёхуд йиғиштириб, енгини шимариб олиши.

13. Амали касир қилмаган ҳолда кийимни узрсиз тўғрилаш (Жумладан, саждага бораётганда қўли билан шимини кўтариш), бармоқларини бир-бирининг ичига киргизиш, танасининг айрим жойларини беҳуда ўйнаш. Чунки бу нарса хушуъга халал беради.

14. Дангасалик ёки кибр туфайли бош кийимсиз намоз ўқиш (Аммо, Аллоҳ ҳузурида ўзини хор тутиш ниятида бошяланг ўқиш макруҳ эмас).

15. Қорин жуда оч пайтда намоз ўқиш. Бунда аввал озроқ таом еб, нафс қондирилади. Кейин хотиржам ҳолда намоз ўқилади.

16. Фикрни чалғитувчи нарсалар қаршисида намоз ўқиш.

17. Ҳожатхонага бориш зарурати туғилганда ёки ел чиқиши танг қилиб турганда ўзини мажбурлаб ушлаб туриш.

18. Кўзини беҳуда юмиб олиш. Агар хушуъ ҳосил қилиш учун юмса, ҳечқиси йўқ.

19. Жаноза намозида такбир айтилганида бошини кўтариш.

20. Имомнинг жамоатдан фарқли даражада баландда туриши.

21. Намоз ўқувчининг – сафда бўш жой бўла туриб – кейинги сафда туриши.

22. Намозхон олдида, ён тарафида, кийимида, саждагоҳида жонли нарсалар сурати бўлиши (Агар сурат орқада бўлса, жуда кичик ёки боши ўчирилган бўлса ёки жонсиз нарсалар сурати бўлса, зарари йўқ).

23. Оловга қараб намоз ўқиш. Чунки бунда намозхон мажусийга ўхшаб қолади (Бироқ, меҳробда чироқ туришининг зарари йўқ)

24. Намозхон олдидан биров ўтиши эҳтимоли бор жойда сутра қўймасдан намоз ўқиш.

25. Кир, эски иш кийимида намоз ўқиш.

26. Намозда оятларни, тасбеҳларни бармоқ билан санаш.

Мазкур амаллар билан намоз бузилмайди, лекин қусурли бўлиб қолади. Шунинг учун намозхон бундай ишлардан сақлангани маъқул.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216786
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24574