Рўза
16.7.2015 11293

 

       Мўмин ва мўмина банда Рамазон ойи рўзасини тутишга амр қилинган. Бу бир йилда ўттиз ёки йигирма тўққиз кунни ташкил қилади. Рамазон рўзасини тутган банда улуғ ажрларга сазовор бўлади. Уни тарк қилган банда эса катта гуноҳга ботади. Ривоятларда Рамазон рўзасини узрсиз қолдирган кимса бутун умр рўза тутса ҳам, ўша қолдирган куннинг қазосини ўтай олмаслиги таъкидланган. Демак, йилда бир ой тутиладиган Рамазон рўзасини алоҳида эътибор билан тутиш керак. Зеро рўза банданинг моддий ва маънавий жиҳатдан покланишида муҳим аҳамият касб этади.

 

Рўза луғатда – сиём деб аталиб, ўзини бир нарсадан тийишни билдиради.

 

Шариат истилоҳида эса: “Тонг отгандан то қуёш ботгунича ният билан рўзани бузувчи нарсалардан ўзини тийишдир”.

 

Рамазон рўзаси ҳижратдан бир ярим йил кейин, яъни иккинчи ҳижрий санада фарз қилинди. Унинг фарзлигига қуйидаги оят далил бўлади.

 

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ

 

“Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки тақводор бўлсангиз”.   Бақара сураси  183 - оят

 

 عن ابْنِ عُمَرَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: بُنِيَ الإِسْلامُ عَلى خَمْسٍ: شَهادَةِ أَنْ لاَ إِلهَ إِلاَّ اللهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ وَإِقامِ الصَّلاةِ وَإِيتاءَ الزَّكاةِ وَالْحَجِّ وَصَوْمِ رَمَضَانَ  رواه البخاري و مسلم و الترمذى

 

Абу Саид ал - Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

 

Ислом беш нарсага бино қилинган: “Лаа илааҳа Иллаллоҳу Муҳаммадун Расулуллоҳ”, деб шаҳодат келтириш, намозни тўкис адо этиш, закот бериш, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш”, дедилар.                      

 

Бухорий, Муслим, Термизий ва Насаий ривоят қилишган

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216293
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24549