Ҳашар — элга ярашар!
24.8.2015 10637

    Уюшқоқлик, покизалик ва меҳр-оқибат рамзи бўлган ҳашар халқимизнинг минг йиллар оша қадрланиб келинаётган азалий удумларидан бири саналади. Юртимизда турли байрамлар, муқаддас саналар олдидан умумхалқ хайрия хашарини ўтказиш ва шу орқали ҳудудларни ободонлаштириш яхши анъанага айланди.
   Мустақиллигимизнинг 24 йиллик байрамини нишонлашга пухта тайёргарлик кўриш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 12 августдаги фармойишига мувофиқ август ойида мамлакатимизда ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда унинг доирасида 22-23 август кунлари Республикамизнинг барча ҳудудларида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди. Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида “Шайх Зайниддин” жоме масжидида ҳам умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилди. Ҳашарда масжиднинг барча ходимлари, ишчи-хизматчилар ва масжидга яқин маҳаллаларда истиқомат қилувчи фуқаролар фаол иштирок этишди. Масжид бинолари, таҳоратхоналари, атрофлари, уларга туташ қабристонлар, олиб борувчи йўлаклар ҳамда зиёратгоҳлар озода ҳолатга келтирилди.
    Иситиш тизимзари, ёнғин хавфсизлик анжомлари назорат кўригидан ўтказилди. Бегона ўтлар, ариқ ва зовурлардаги чиқинди ва ахлатлар олиб ташланди. Қабристондаги ўриндиқлар, панжаралар бўялди, деворлар оқланди, гул ва дов - дарахтларга шакл берилди. Ушбу хайрия ҳашарида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
    Энг улуғ, энг азиз байрам – Мустақиллигимизнинг 24 йиллиги арафасида ўтган ушбу тадбир халқимиз юксак ватанпарварлик туйғуси, яратиш ва бунёдкорлик завқи билан яшаётганини, буюк келажак, фаровон ҳаёт барпо этишга интилаётганини яна бир карра намойиш этди.



“Шайх Зайниддин” жоме масжиди матбуот хизмати

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216433
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24556