Мухлисларга туҳфамиз
4.7.2015 5811

 

        Ассалому алайкум, азиз мухлислар. Маълумки, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман бош имом - хатиби ҳамда “Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди имом - хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли муаллифлигида китоблар нашр этилган, овозли тўпламлар мухлисларга етказилган. Бугун мухлисларга хушхабаримиз бор. Илм - маърифат чироғининг яна бир фонуси қалбингизни ёритади, деган умиддамиз. Яъни, сиз азизларга Одилхон қори Юнусхон ўғлининг 2013 йилдаги жума маърузалари асосида ДВД форматда “Жума маъвезалари” 1 – ва 2 – фасллари  тақдим этилмоқда. Унда “Тақвонинг фазилати”, “Хотира ва қадрлаш ҳикмати”, “Обод турмуш саодати”, “Деҳқончилик ризқ очувчи Аллоҳнинг улуғ бир ишидир”, “Истиғфор қалб таскини”, “Фарзанд буюк неъматдир”, “Исро ва Меърож” мавзуларида маърузалар тинглайсиз.

Ушбу туҳфамизни бекаму – кўст, чиройли ҳолатда етиб бориши учун бироз машаққат чекилди. Ажрини Аллоҳ ҳаммамизга насиб айласин. Бугун мазкур тўпламлар сизнинг уйингиздаги китоб жавонингиздан ўрин олишидан хурсандмиз. Илм – маърифатга бўлган ихлосингиз ҳеч қачон сўнмасин.

 

"Шайх Зайниддин" жоме масжиди матбуот хизмати     

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216417
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553