Рамазон Қуръон ойидир
13.7.2015 5590

 

          Рамазон Қуръон ойидир. Бу қутлуғ ойда Қуръони Карим нозил бўлган. Набий алайҳиссалом бу ойнинг ҳар кечасида Жаброил алайҳиссалом билан биргаликда Қуръони каримни такрорлаб, мустаҳкамлаб олардилар. Вафот топадиган йилларида эса Аллоҳнинг китобини бу улуғ фаришта назоратларидан икки марта ўтказиб олганлар. У зот Рамазон ойида Қуръон тиловатини кучайтириб, тунги намоздаги қироатларни узайтирар эдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларини маҳкам ушлаган салафи солиҳларимиз бу ойда Қуръонни бир неча бор хатм қилиб чиқишарди. Улардан айримлари хатмни ҳар беш кунда тугатсалар, бошқалари уч кунда хатм қилардилар.

   

Хабарингиз бор айни кунларда мамлакатимиздагр кўплаб жоме масжидларида Қуръони Карим хатм қилинмоқда. Пойтахтимиздаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида ҳам 17 июнь санасидан таровеҳ намозлари бошланиб, унда Қуръони Карим тиловат қилинмоқда. Яратганга шукрлар бўлсин, шу кунга қадар Ҳасан қори ва Насруллоҳ қорилар Қуръони Каримнинг 28 жузини тиловат қилиб бўлишди. Жоме масжидда Қуръони Карим 7 июль, яъни эртага хатм қилиниши режалаштирилган. Дуолар ижобат бўладиган онлар, улуғ лаҳзалардан баҳраманд бўлинг!

 

 “Шайх Зайниддин” жоме масжиди матбуот хизмати 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216344
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24552