Шайх Абдулазиз Мансур Шайх Зайниддин жоме масжидида жума намозини адо этди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раси ўринбосари, атоқли уламо Шайх Абдулазиз Мансур Шайх Зайниддин жоме масжидидаги жума намозида иштирок этди. Шайх Ҳазратлари дастлаб инсон учун олий неъмат саналмиш соғлик-саломлик хусусида маъруза қилдилар. Саломатликнинг инсон ҳаётида тутган ўрни, аҳмияти, руҳий ва жисмоний чиниқишнинг фазилатлари хусусида сўзладилар.
Шундан сўнг Шайх Абдулазиз Мансур имомлигида жума намози адо этилди. Намозхонлар мазкур ташрифдан мамнун эканликларини намоздан сўнг изҳор этдилар.
Шайх Зайниддин жоме масжиди матубот хизмати