Бой бўлиш ёмонми?
12.9.2019 5350

Саъд ибн Абу Ваққос розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Албатта Аллоҳ тақволи ва хафий бўлган бой бандани яхши кўради”, деб айтганларини эшитганман” (Имом Муслим ва Аҳмад ривояти). Имом Нававий ўз шарҳида: “Бойлик”дан мурод “нафс тўқлигидир”, деган. Ал-Қозий эса: “Ҳадисда зикр қилинган бойлик моддий бойликдир”, деган. Лекин, ҳадисдаги “ғина” сўзи асосан моддий бойликни англатиши ва “бадавлат” сўзининг сифати “хафий” билан ифодаланаётганини ҳисобга оладиган бўлсак, бу ердаги “бойлик”дан мурод моддий молмулкка эга бўлиш эканига амин бўламиз. Таржимада “хафий” деб ўгирилган сўз аслиятда ҳам шу тарзда келтирилган. Мазкур сўз ўзини яширувчи, кўринмас; ўзини кўз-кўз қилмайдиган; мутавозеъ, камтарин каби маъноларни ифодалайди. Демак, Аллоҳ таоло тақво қилувчи, ўзини камтар тутиб, бойлиги билан фахрланмайдиган, мутавозеъ ва ғурурга кетмаган бадавлат кишини яхши кўради. Бу эса ҳалол йўл билан бойлик орттириш мўмин банда учун фазилат эканига далолат қилади. Ўз навбатида бойлиги бўлсада, тақвоси йўқ, мол-давлати билан манманлик қиладиган, ўзини бошқалардан устун қўядиган мақтанчоқ бандани Аллоҳ таоло ёмон кўради. Бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, ҳадиси шарифда “хафий бой банда”дан олдин “тақволи” сўзининг келиши, агар иймон ва тақво бўлсагина, бойлик, мол-дунё бандага фазилат бўла олишидан дарак беради.

Муоз ибн Абдуллоҳ ибн Хубайб отасидан, отаси амакисидан ривоят қилади: “Биз бир жойда ўтирган эдик. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдимизга кириб келдилар. Бошларида сувнинг асари бор эди. Ичимиздагилардан бири: “Биз сизни бугун хушҳол тарзда кўрмоқдамиз”, деди. У зот: “Ҳа, Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!” дедилар. Сўнгра одамлар бойлик ҳақида гапира бошладилар. У зот эса: “Тақво қилган банда учун бойликнинг ҳеч қандай зарари йўқ. Аммо, тақво қилган банда учун саломатлик бойликдан кўра яхшироқдир.”

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216810
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24574