Чақимчи жаннатга кирмайди

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Чақимчи жаннатга кирмайди”, дедилар (Имом Аҳмад ва Имом Муслим ривоятлари).

Изоҳ: Чақимчилик бу одамлар орасида гап ташиш демакдир. Чақимчи бир инсоннинг гапини бошқа кишига, унинг гапини бунга етказиб, одамлар ўртасида гина-кудурат, фитнаю фасод пайдо бўлишига сабаб бўлади. Чақимчиликка ундайдиган нарса ё бирор одамга зарар етказиш ёки уни ёмон кўрсатиб қўйиш ёки ким учун чақимчилик қилаётган бўлса, ўша кимсага ёқиш мақсадида амалга оширилади. Шунингдек, чақимчиликка сабаб, ўз нафсини бошқаролмаслик, руҳий тарбиянинг йўқлиги, қалб хасталиклари каби иллатлар бўлиши ҳам мумкин. Чақимчилик Қуръони каримда ҳам, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак ҳадисларида ҳам мазаммат қилинган, қораланган ўта тубан ва разил хулқлардан ҳисобланади. Чақимчиликни ўзига одат қилиб олган кимса қиёмат кунида жуда қаттиқ азобга дучор бўлади.


Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216243
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24538