Олов билан фақат оловнинг Раббисигина азоблайди
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Олов билан фақат оловнинг Раббисигина азоблайди”, дедилар (Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривоятлари).
Изоҳ: Ушбу ҳадиси шарифда махлуқотларга олов билан азоб бериш, одамларни куйдириб азоблаш ўта ножоиз ва қаттиқ ҳаромлиги тушунилади.