Дардманд аёлга ёрдам беринг!

Одамни ғам букади, дейишади. Мен кетма-кет уч нафар яқинимдан айрилгач, ҳам руҳий-жисмоний, ҳам моддий муаммолар гирдобида қолдим. Исмим Гулзуҳра. Тўрт нафар фарзандни тарбиялаб вояга етказдим. Аввал соғилигим жойида эканида заводда ишлардим, кейинчалик муаммоим сабаб, бўшадим. Кетма-кет (2006-2007 йиллар) бошимга оғир мусибат тушди. Дастлаб, турмуш ўртоғим тўсатдан вафот этди.
Бу жудоликдан ҳеч қанча вақт ўтмай, 22 ёшли қизим ва 17 ёшли ўғлим автоҳалокатга учраб, вафот этди. Бундан қаттиқ азоб чекдим, ҳасталаниб қолдим. Ҳеч кимнинг бошига бундай савдолар тушмасин дейман. Хозир қарамоғимда марҳум қизимнинг қизи ва ўзимнинг кенжа қизим бор. Ҳеч қаерда ишламайман, чунки соғлигим кўтармайди.
Агар имконингиз бўлса, мендан моддий ёрдамингизни аяманг! Аллоҳ барча саҳоватли инсонларнинг ишини баракали қилсин!
Мурожаат учун: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Уйғур кўчаси 245-уй. Телефон: 249 11 86. Моб: 966 06 08
Гулзуҳра Носир қизи.