Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Ифтитоҳ такбири ҳақида маълумот берсангиз! 17.01.2017

Савол:

Ассалому алейкум қори ака. Ифтитоҳ такбири ҳақида маълумот берсангиз. Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

Булим Ибодат масалалари
80065
Жавоб:

    Ва алайкум ассалом. Ҳанафий мазҳабида, намозга “Аллоҳу акбар” деб такбир айтиб кириш фарздир. Бу “такбири таҳрима” (ифтитоҳ такбири ҳам) дейилади.
    Такбирсиз намоз бўлмайди. Агар соқов бўлса, узрли саналади.

 

عَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مِفْتَاحُ الصَّلاَةِ الطُّهُورُ وَتَحْرِيمُهَا التَّكْبِيرُ وَتَحْلِيلُهَا التَّسْلِيمُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالدَّارِمِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ وَأَحْمَدُ وَالدَّارَقُطْنِيُّ وَسَنَدُهُ حَسَنٌ صَحِيحٌ.

 

    Али розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Намознинг калити поклик, таҳрийми такбир, таҳлийли салом беришдир”, деганлар” (Абу Довуд, Термизий, Доримий, Ибн Можа, Аҳмад ва Дорақутний ривояти. Ҳадис санади ҳасан-саҳиҳ).
    Бунинг такбири таҳрима, деб аталишига сабаб, “Аллоҳу акбар!” деб қулоқ қоқиб намозга кирилганидан кейин, намозни бузувчи айрим мубоҳ амаллар ҳаром бўлади. Салом бериб намоздан чиққач, ўша мубоҳ амалларни қилса бўлаверади.
    Намозхон тик турган ҳолида ўзи эшитадиган қилиб такбир айтади. Имом қавм эшитадиган қилиб такбир айтади. Намоз бошлашдан олдин Аллоҳнинг улуғлигини эътироф этишдан ҳикмат шуки, бу билан Аллоҳнинг шериги йўқ экани тасдиқланади, Унинг улуғлиги зикр этилади. Намозхон тили билан айтаётган зикрни қалби ила тасдиқласа, юзи қиблага юзланганидек, қалби ҳам Аллоҳга юзланади. Шунда қалб бошқа нарсалардан холи бўлиб, ибодатга чоғланади, Парвардигорини улуғлаш, Унга сажда қилиш билан дили мунаввар бўлади.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217063
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Ифтитоҳ такбири ҳақида маълумот берсангиз! 17.01.2017

Ассалому алейкум қори ака. Ифтитоҳ такбири ҳақида маълумот берсангиз. Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

80065