Литвадаги Буюк Масжид ҳақида эшитганмисиз?
12.12.2016 7807

    Буюк Витаутас Жомеъ масжиди (Литва тилида: Вйтауто Дидžиожо Меčетė) Литва Республикасининг тарихий пойтахти ҳамда иккинчи йирик шаҳри бўлмиш Каунасда жойлашган. Эътиборли томони у Литвадаги тўрт масжид ичида ягона ғиштдан қурилган ибодатхона ҳисобланади. Ушбу масжид ажойиб ва бой тарихга эга.
    1398-йилда Буюк Литва Герцоглиги ҳамда Олтин Ўрда ўртасидаги узоқ давом этган жанглар якунида тинчлик сулҳи имзоланди. Сулҳ бўйича Қрим Литва томонидан босиб олинди ва Буюк Ҳукмдор Витаутас қрим - татарларга Литвага кўчиб ўтишга рухсат берилди. Шу тариқа Литвада наслий татарлар гуруҳи юзага келди.
     Даставвал мазкур масжид 1860-йилда ёғочдан қурилган бўлиб, Шарқий Оврўпада қурилган илк масжидлардан бири эди. Турли тарихий жараёнлар ва ўзгаришларга қарамай, ёғоч масжид кўринишида 1930-йилгача давом этди.
   1930-йилда Буюк Витаутас вафотининг 500 йиллиги муносабати билан ғиштдан қайта қурилди ва Буюк ҳукмдор номи берилди. Хом қолип лойиҳаси меъморлар Ваcловас Мичневисиус ва Адолфас Нетйксас томонидан ишлаб чиқилган. Масжид минора ҳамда тўғри тўртбурчак шаклидаги намозгоҳдан иборат. Минора ва гумбаз юқори чўққисига ярим ой ўрнатилган. Бошқа масжидлардан фарқли ўлароқ масжидда таҳоратхона мавжуд эмас. Масжид Шимолий Африкада қфад ростлаган масжидларнинг услубига уйғун ҳолда қурилган бўлсада, кўринишидан Тошкентнинг Эски шаҳардаги жомеъ масжидини эслатади.
     Иккинчи жаҳон уруши даврида масжид фаолияти бутунлай тўхтатилди. Шўролар даврида масжид биноси дастлаб М.К. Čиурлионис номидаги Санъат Музейи омборхонаси кейинчалик эса цирк сифатида фойдаланилди. 1972-1973 йилларда мухандис З.Даргис лойиҳаси томонидан бино қайта таъмирланди. У ерда шарқ маданияти ва санъати музейини ташкил этиш режалаштирилган эди. Бироқ, режа амалга ошмади. 1989-йили масжид мусулмонлар жамиятига қайтиб берилди. Ва ниҳоят 1991-йили биринчи жума намози ўқилди. 1996-йил 23-декабрда масжид Литва Республикаси Маданий мероси сифатида рўйхатга олинди.
    Мазкур масжидни антиқа ва бетакрор иншоот сифатидаги жиҳати нафақат унинг зоқ асрлик тариҳи балки дунёдаги ягона насроний ҳукмдор номи билан аталганидир. Аҳолисининг аксарият қисми насроний динига мансуб бўлган Литвада Ушбу масжид диний бағрикенглик асосида миллий ва диний озчиликни ташкил этувчи татарлар миллати вакиларининг ҳақ-ҳуқуқлари хурмат қилиниши, эъзозланиши, миллатлараро тотувлик рамзи сифатида кўрилади. Сайёрамизнинг турли нуқталарида кечаётган низо ва тўқнашувлар авж олган бир даврда Литва ҳамда Ўзбекистон ўртасида диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ғояларининг ҳаётга тадбиқ этилаётгани дунё жамжамияти олдида алоҳида аҳамитга эга.

 

Диёр Мирзажанов тайёрлади

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217078
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24599