Ассалому алейкум
Мавзу:

Сирот кўприги! 17.07.2017

Савол:

Ассалому алайкум. Сирот кўприги ҳақида маълумот берсангиз. Олдиндан раҳмат!

Булим Ақида
17132
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. “Сирот” деганда “кенг йўл” назарда тутилади. “Сиротул мустақийм” маънавий маънода “тўғри йўл”, яъни “ҳидоят йўли” мазмунига эга.

Охиратдаги сирот жаҳаннам ўртасидаги кўприк бўлиб, жаннатгача боргандир. Яъни, жаннат ва дўзах ўртасида кўприк бўлади. Бунга шубҳасиз имон келтирамиз. Бу ҳақида саҳиҳ хабарлар келган. Бухорий ва Муслим келтирган ривоятларда сирот кўприги сифатлари баён қилинган.

Одамлар амалларига қараб ушбу кўприкни босиб ўтадилар. Бу кўприкдан ҳамма ўтади, бирон киши ўтмай қолмайди. Кимдир у ердан ёруғлик тезлигида ўтади, яна кимдир чақмоқдек ўтади, бошқалар шамолдек, чопағон отдек ўтади. Ундан югуриб, юриб ва секин юриб ўтадиганлар ҳам бор.

Мана шу кўприк устида кофир мусулмондан, мунофиқ ҳақиқий мўминдан ажралади ва улар ўртасидаги фарқ яққол кўзга ташланади, ким холис-у, ким иккиюзламачи бўлгани билинади.

Ким сирот кўпригидан омон ўтиб олса, жаннатга киради. Бироқ ундан ўтиб олиш осон эмас. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, сирот кўприги қилдан ҳам ингичка, қиличдан ҳам ўткирроқдир (Имом Муслим ривояти).

Ақида китобларида келтирилишича, ким ушбу дунёда сиротул мустақиймда – Аллоҳнинг динида собитқадам бўлса, охиратдаги сиротда ҳам собитқадам бўлади, йиқилиб кетмайди. Ким тўғри йўлдан юрмаса, охиратдаги йўлда ҳам адашади. Аллоҳ таоло барчамизни тўғри йўлда бардавом қилсин!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217537
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Сирот кўприги! 17.07.2017

Ассалому алайкум. Сирот кўприги ҳақида маълумот берсангиз. Олдиндан раҳмат!

17132