“Бетакроримсан, ягонасан она Ватаним - Ўзбекистоним”
31.8.2015 4464

“Бугун биз тарихий бир даврда — халқимиз ўз олдига эзгу ва улуғ мақсадлар қўйиб, тинч-осойишта ҳаёт кечираётган, авваламбор ўз куч ва имкониятларига таяниб, демократик давлат ва фуқоролик жамияти қуриш йўлида улкан натижаларни қўлга киритаётган бир замонда яшамоқдамиз”. 
 

                                    Ислом Каримов

 

    ...Ёдимда, илгари ҳужжатларни машинкада кўчириб, уни тасдиқлатиш учун кўп вақт сарфланарди. Ҳозир ёшларимизга шу каби мисолларни айтсам, “чўпчак айтаяпсизми?”, дея ишонишмайди. Мактабдаги ўқувчилик даврларимни эслаб қоламан, баъзан. Ўшанда ўзаро суҳбатларда мустақил юрт ҳақида гапириб қолардик. Кимдир, “бир ухлаб туриб, мустақил давлатда уйғонсам” деса, кимдир “мустақилликни ўз кўзим билан кўрсам эди” деб орзу қилар эди. Ана ўша орзу армонга айланмади, ўз рўёбини кўрсатди. Мана, шукрки, давлатимиз мустақилликка эришганини ҳам кўрдик. 
    Истиқлол йилларида миллий менталитетимизга хос ва мос тарзда туб ўзгаришлар амалга оширилди. Ҳаётнинг ўзи ўртага қўяётган саволларга эвалюцион (тадрижий) йўл билан жавоб топмоқдамиз. Таҳлилчиларнинг фикрича, Ўзбекистон интернет ва уяли телефондан фойдаланувчилар сони бўйича МДҲ мамлакатлари орасида юқори поғоналарга чиқмоқда. Махаллийлаштириш дастурининг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида маиший техника маҳсулотлари ўзимиздла “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” тамғаси остида ишлаб чиқарилиб, жаҳон бозорларини ҳам эгаллаб келмоқда. 
    Ўзлигини ва миллий қадриятларини унутмаган халқимиз истиқлол йиларида юртбошимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мураккаб ва машаққатли йўлни босиб ўтди. Мамлакатимизда демократик давлат, фуқоролик жамиятини барпо этиш, иқтисодиётимизни бозор муносабатларига ўтказиш ва ривожланган давлатлар қаторидан муносиб жой олиш йўлида эришган марраларимиз жаҳон аҳлини ҳақли равишда ҳайратда қолдирмоқда. Мустақилликни мустаҳкамлашга заррача бўлса-да ҳисса қўшаётганимиз авлодимизнинг тақдири ва бахтидир. 
    Бугун халқимиз башарият цивилизациясига, илм-фан ва маданият ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларининг муносиб вориси, бой тарих ва маданий мерос соҳиби сифатида ижтимоий, иқтисодий, маънавий соҳаларда катта ютуқларни қўлга киритмоқда. Демократия, махаллий ўз-ўзини бошқаришни ҳар томонлама ривожлантириш, ташаббусни, тадбиркорликни рағбатлантириш ва қонунларга итоат этишни мустахкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мустақилликнинг энг катта ютуқларидан бўлди. Мамлакатимизда ўтказилаётган турли халқаро анжуманлар, Европанинг бир қатор давлатларида Ўзбекистон рахбариятининг ташаббусларига бағишлаб ўтказилган анжуманлар халқаро экспертларнинг диққат марказида бўлишининг ўзи жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистонни салоҳиятига тан берганини кўрсатиб турибди. 
    Урушлар нималарга сабаб бўлишини Афғонистон мисолида кўриш мумкин. Бу мамлакатда 35 йилдан бери қон тўкилмоқда. Ўша йилда туғилган бола бугун бир неча фарзанднинг отасига айланди. Унинг болалари қўлда қурол билан туғилди, десак янглишмаймиз. Уруш қадимий цивилизация бешикларидан бири бўлган Афғонистонни хароб қилди. Бугунги кунда Афғонистон жаҳондаги энг қолоқ ва қашшоқ мамлакат сифатида тан олинди. 
     Дархақиқат, тинчлик-хотиржамлик сабаб озод ватанимизда ободлик, бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Чекка қишлоқ атамаси фақат жўғрофий тушунча бўлиб қолди. Тоғли қишлоқда яшаётган ота ўзининг пойтахтда таҳсил олаётган, меҳнат қилаётган фарзанди билан замонавий технологиялар орқали дийдор кўришиш, суҳбатлашиш имкониятига эга бўлди. Фарзандларимизнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун барча шарт-шароит, имкониятлар яратилган. Улардан самарали фойдаланаётган болаларимиз эса халқаро даражада ўтказилаётган фан ва спорт мусобақаларида совринли ўринларни қўлга киритиб, Ватанимиз шухратини оламга ёймоқда. 
    24 йиллик тарихга назар ташласак, илк йилларда қийинчиликлар бўлганини тан олиш керак. Чунки бир тузумдан иккинчи тузумга ўтиш жараёни осон эмас, албатта. Ташқи кучлар Ўзбекистон ички ишларига кўпол равишда аралашмоқчи бўлди. Турли диний оқимлар, экстремистик, террорчи гурухларнинг юртимизга суқилиб кириши халқимизнинг фаровон турмуш сари ташлаган қадамларини тўхтата олмади. Мустақилликнинг дастлабки йилларидаги фожеалар, террорчилик ҳаракатлари каби воқеалар халқимиз учун катта синов бўлиши билан бирга, ўзбекистонликларни жипслаштиришга ҳам хизмат қилди. Бир сўз билан айтганда, юртбошимиз раҳнамолигида Ўзбекистон халқи ватанимизнинг террорчи ва экстремистлар найзалари остида қолишига йўл қўйилмади. Агар ҳақиқат нуқтаи назаридан баҳо бериладиган бўлса, холис кузатувчи Ўзбекистонда мустақиллик йиллари хақиқий тараққиёт бўлганини тан олади. Ҳам тўғри, ҳам кўчма маънода гапирадиган бўлсак, мустақилликнинг илк йилларида биз юришимиз керак бўлган йўл йўқ эди. Шоир “учарга ҳар қушдан пат сўрамадим” деб ёзганидек, айрим давлатларга ўхшаб ташқи ёрдамга кўз тикиб ўтирмадик. “Қарз олиш осон, лекин бир кун келиб тўлаш ҳам керак. Биз фақатгина бугунги кунни эмас, балки эртамизни, келажак авлодларни ҳам ўйлашимиз керак. Биз ҳозир хато қилиб қўйсак, фарзандларимиз келажакда қоқилиб қолишини ҳисобга олмасак, бу катта гуноҳ бўлади”, деб ёзди ўша йиллари давлатимиз раҳбари. 
    Ўзбекистоннинг ўз йўлини ишлаб чиқиш учун кўп тер тўкилди. Тайёргарлик кўриш учун вақт йўқлиги англаб етилган ҳолда ана шу йўл ишлаб чиқилди. Бунинг натижаси ўлароқ олға ташланган қадамдан асло чекинмадик. Тўғриси чекинишни, эришилган марраларни қўлдан бой бериш ҳаёлга ҳам келмади. Танлаган йўлимиз тўғрилигига ҳеч ким шубҳа қилмади. Мана шу қисқа муддат ичида катта вазифалар ҳал қилинар экан, муваффақиятсизликларга йўл қўйиб бўлмасди. Ўзбекистонликлар бир тану бир жон бўлиб йўлда учраган ҳар қандай тўсиқларни бартараф этишар экан, мустақилликни мустаҳкамлаш ишига катта ҳисса қўшдилар. Балки чет элликлар учун “Афросиёб”, “Тошкент-Самарқанд”, “Тошкент-Бухоро”, “Тошкент-Қарши” тезюрар поездларининг қатнови, Қамчиқ давони, “Тошгузор-Қумқўрғон-Бойсун”, Қизилқумни қоқ ўртасидан кесиб ўтган Нукусгача борувчи темир йўлларининг қурилиши, пойтахтимиз Тошкентнинг бутунлай янги қиёфага кириши одатий ҳол бўлиши мумкин. Лекин бу МУСТАҚИЛЛИК деб аталмиш дарахтнинг мевасидир. 
    ...Испания қиролининг элчиси Р.Г.Клавихо “Самарқанддаги Амир Темур саройига сайёҳат кундалиги” асарида қуйидаги гапларни ёзиб қолдирган. “Бу халқ билан шох (яъни Амир Темур) кўплаб улуғвор жасоратлар кўрсатди, кўплаб ғалабалар қозонди. Бу меҳнатсевар, моҳир чавандоз камондан отувчи мерган, умуман сабот-матонатли халқ. Иссиқ ва совуққа, очлик ва ташналикка жахондаги ҳар қандай элдан кўра саботли ва чидамли халқ”. (Санъат журнали 1990-йил № 5). Бир пайтлар Амир Темур бошчилигида шон-шуҳрат қозонган ҳалқ бугун яна азалий довруғини қайта тиклаётир. 
   Бугунги кунда Президент Ислом Каримов олиб бораётган тўғри ва оқилона сиёсат туфайли мамлакатимиз ўзининг қадимий обрўсини қайта тиклади. Президентимизнинг “Ўзбекистон-бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли” китобидаги: “Ўзининг миллий давлат манфаатлари устуворлигида ўзаро манфаатларни ҳар томонлама ҳисобга олиб, республика бирор бир буюк давлатнинг таъсир доирасига кирмаслиги даркор”, деган фикрлари бугунги кунда амалий ифодасини топмоқда. 
     Ўзбекистон қўлга киритган муваффақиятлар “Ҳамма нарса инсон учун, унинг келажаги учун” деган эзгу тамойилни тўлиқ амалга ошаётганидан далолат беради. Бу энг мухим устувор вазифа бундан кейин ҳам ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаверади. Зеро, кимларгадир ҳавас бизнинг шуҳратимиз, шонимиз. Ислом Каримов “Юксак маънавият — енгилмас куч” асарида таъкидлаганидек: ”Бугунги кунда халқаро ҳамжамият сафидан муносиб ва мустаҳкам ўрин эгаллаб бораётган Ўзбекистонимизга, унинг тарихан қисқа даврда қўлга киритган улкан марраларига, эл-юртимизнинг маънавий илдизлари, урф-одат ва анъаналарига, бир сўз билан айтганда, ўзбек характери, ўзбек табиатига бутун дунёда қизиқиш ва ҳурмат тобора ортиб бормоқда”. 
   Шуни алоҳида қайд этиш керакки, юртбошимиз томонидан эълон қилинган “Кучли давлатдан кучли фуқоролик жамияти сари” тамойили қўлга киритаётган улкан ютуқларимизнинг ва марраларимизнинг замини бўлмоқда. Шунингдек, президентимиз томонидан илгари сурилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш ва фуқоролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” мамлакатимиз хаётида тарихий бурилиш даврини бошлаб бергани жахонда тан олинмоқда. 

 

 

Шарофиддин ТЎЛАГАНОВ

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217503
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24635