Дуонинг қадри
30.8.2015 4836

    Қуръони каримда “Сиздан сўрайдилар” деган сўзлар билан бошланувчи бир қанча оятлар бор. Масалан:

 

1. “Сиздан (эй, Муҳаммад!) ҳилоллар (янги ойлар) ҳақида сўрайдилар. “Улар одамларга (йил ҳисоби) ва ҳаж учун вақт ўлчовларидир”, – деб айтинг” (Бақара, 189).

 

2. “Сиздан (эй, Муҳаммад!) қандай эҳсон қилишни сўрайдилар. Айтинг: “Ниманики хайр-эҳсон қилсангиз, ота-она, қариндошлар, етимлар, мискинлар ва мусофирларга қилингиз! Аллоҳ ҳар қандай қилган эҳсонларингизни билиб турувчидир”. (Бақара, 215).

 

3. “Сиздан “муқаддас ой” (уруш ҳаром қилинган ой)да жанг қилиш (ҳукми) ҳақида сўрамоқдалар. Айтинг: “Унда жанг қилиш катта гуноҳдир. (Лекин одамларни) Аллоҳ йўлидан қайтариш, Унга куфр келтириш ва (ҳожиларни) Масжиди Ҳаромдан тўсиш ҳамда аҳолисини қувиб чиқариш Аллоҳ наздида (улардан ҳам) каттароқ гуноҳдир. Фитна эса қотилликдан ҳам каттароқ (гуноҳ)дир”. (Бақара, 217).

 

4. “Сиздан май (маст қилувчи ичимлик) ва қимор ҳақида сўрамоқдалар. Айтинг: “У иккисида катта гуноҳ... бор”. (Бақара, 219).

 

5. “Сиздан яна нимани эҳсон қилишлари тўғрисида сўрамоқдалар. (Ўзингиздан) ортганини, деб жавоб беринг” (Бақара, 219).

 

6. “Сиздан, шунингдек, етимлар тўғрисида сўрамоқдалар. Айтинг: “Уларни ислоҳ қилиш яхшидир”. (Бақара, 220).

 

7. “Сиздан ҳайз тўғрисида сўрамоқдалар. Айтинг: “У (эр ва хотин учун) азиятдир. Бас, ҳайз пайтида хотинларингиздан четланингиз ва то покланмагунларича, уларга яқинлашмангиз!” (Бақара, 222).

 

8. “Сиздан (ўзларига) ҳалол қилинган нарсалар ҳақида сўрайдилар. Айтинг: “Сизларга покиза нарсалар ва Аллоҳ сизларга билдирганидан сизлар ўргатган йиртқичлар (келтирган овлар) ҳалол қилинди”. (Моида, 4).

 

9. “Сиздан (эй, Муҳаммад!) қиёмат ҳақида, унинг қачон қоим бўлишини сўрашади. Айтинг: “Унинг илми Раббим ҳузуридадир. Унинг вақти (келгани)да уни Ўзи билдиради. (Қиёмат) осмонлар ва Ерга оғирлик (тушкунлик) қилур. Сизларга (у) тўсатдан келиб қолур”. Сиздан гўё у ҳақда вакил (хабардор бўлганингиз)дек сўрашади. Айтинг: “Унинг илми (аниқ маълумоти) Аллоҳ ҳузуридадир. Лекин одамларнинг аксарияти (буни) билмайдилар”. (Аъроф, 187).

 

10. “Сиздан (эй, Муҳаммад!) ўлжалар ҳақида сўрайдилар. Айтинг: “Ўлжалар Аллоҳ ва Пайғамбарникидир. Бас, Аллоҳдан қўрқингиз ва ораларингизни тузатингиз! Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳ ва (Унинг) расулига итоат этингиз!” (Анфол, 1).

 

11. “(Эй, Муҳаммад!) Сиздан руҳ ҳақида сўрайдилар. Айтинг: “Руҳ фақат Раббимнинг ишидандир”. Сизларга эса оз илм берилгандир”. (Исро, 85).

 

12. “(Эй, Муҳаммад!) Сиздан Зулқарнайн ҳақида сўрайдилар. Айтинг: “Мен сизларга у ҳақдаги хабарни ҳозир ўқиб берурман”. (Каҳф, 83).

 

13. “(Эй, Муҳаммад!) Улар Сиздан тоғлар (қиёматда нима бўлиши) ҳақида сўрасалар, бас, айтинг: “Парвардигорим уларни (чанг-тўзон каби) сочиб юборур”. (Тоҳа, 105).

 

    Яхшилаб эътибор берсак, ҳар бир оятда “Сиздан сўрайдилар” жумласидан кейин “Айтинг (эй Муҳаммад)” деган жумла бор. Аммо Қуръондаги: “Сиздан (эй, Муҳаммад!) бандаларим Менинг ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга илтижо қилувчининг дуосини ижобат этурман. Бас, улар ҳам Мени (даъватларимни) ижобат (қабул) этиб, Менга имон келтирсинлар, шояд (шунда) тўғри йўлга тушиб кетсалар”. (Бақара, 186) оятида “Айтинг” деган сўз келмаган. Баъзи тафсирларда “Айтинг” калимаси тақдирда бор, дейилса ҳам, оятда очиқ-ойдин келтирилмаган. Юқоридаги барча оятларда эса “Айтинг” калимаси очиқ-ойдин келган. Бу билан нима демоқчимиз?! Айтмоқчимизки, Аллоҳ таоло юқоридаги саволларнинг жавобида Пайғамбар алайҳиссаломни восита қилди. Аммо дуо масаласида у зотни восита қилмади. Яъни, Менга дуо қилувчи бандам билан Менинг ўртамда восита йўқ. Уни бевосита Ўзим эшмитаман ва дуосини ижобат қиламан. Менга дуо қилаётган бандам бевосита Ўзим билан гаплашаётган, Ўзимга дардларини, муаммоларини айтаётган бўлади дейилмоқчи. Шундай экан, дуога ҳарис бўлайлик. Ичимиздаги ҳамма дардларимизни бизни бевосита эшитаман деб турган Роббимизга тўкиб солайлик. Ихлос ва ижобатига ишониб дуо қилайлик, албатта, дуоларимиз ижобат бўлмай қолмайди. Аллоҳ таоло Ўзига дуо қилувчи барча бандасининг дуоларини ижобат қилсин. Ҳеч кимнинг дуо учун кўтарган қўлларини қуруқ қайтармасин, омин!

 

Нозимжон Иминжонов тайёрлади.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218864
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98160
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47177
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45636
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24746