ҲАР БИРИМИЗ МАСЪУЛМИЗ
29.7.2015 4435

    Аллоҳ таоло инсонга ақлу идрок ато этиб, Ўзи яратган барча мавжудодларидан афзал ва устун қилиб қўйди. Шу боис бошқа жонзотлардан фарқли ўлароқ, инсон ўз хатти-ҳаракатларини онгли равишда амалга оширади. Яратганнинг яна бир марҳаматики, пайғамбарларни инсонлар орасидан танлаб, барча илоҳий амр ва кўрсатмаларини улар орқали бандалар онгига мос қилиб нозил қилди. Илоҳий кўрсатмаларда бандаларга фойдали бўлган амалларни баён қилиши баробарида икки дунёси учун зарарли бўлган нарсалардан огоҳ ҳам этди. Қуръони каримда марҳамат қилинади:



(قل ياايها الناس انما انا لكم نذير مبين (سورة الحج/49).

 

     яъни: “Эй, инсонлар! Мен сизлар учун аниқ огоҳлантирувчидирман, холос”, - деб айтинг”, (Ҳаж, 49). Ояти каримлар Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хитобан нозил этилганки, икки олам сарвари (алайҳиссалом) инсоният жаҳолат ботқоғига ғарқ бўлиб, ўз қиёфасини йўқотиб бораётган бир даврда пайғамбар бўлиб келдилар, одамзотни турли бало ва офат ҳамда охиратдаги оташи дўзахдан огоҳлантирдилар.
     Дарҳақиқат, инсон огоҳ бўлсагина келажакка теран боқади. Ғофил ва бепарво бўлган кимса эса атрофида нималар бўлаётганига эътибор бермай, охир-оқибат турли хил бало ва офатларга дучор бўлади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло бугуннинг ҳузур-ҳаловати билан яшаб, эртаси хақида қайғурмайдиган кимсаларни: “...Уларда қалблар бор, (лекин) улар билан “англамайдилар”. Уларда кўзлар бор, (лекин) улар билан “кўрмайдилар”. Уларда қулоқлар бор, (лекин) улар билан “эшитмайдилар”. Ана ўшалар ҳайвонлар кабидирлар. Балки, улар (янада) адашганроқдирлар. Айнан ўшалар ғофиллардир”, деган (Аъроф, 179). Шунингдек, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳам ҳадисларининг бирида:



و الذي نفسي بيده لتامرن بالمعروف ولتنهون عن المنكر او ليوشكن الله ان يبعث عليكم عقابا منه

(ثم تدعونه فلا يستجاب لكم(رواه الترمذي.

 

    яъни: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, ё яхшиликка буюрасиз ва ёмонликдан қайтарасиз, ёки бўлмаса, Аллоҳ таоло устингизга бир балони юборадики, ундан кейин қанча дуо қилсангизда дуоингиз қабул бўлмайди” (Имом Термизий ривояти), деб огоҳлантирганлар. Демак, халқ орасида яхшиликларни ёйиш, ёмонликларнинг олдини олишга ғайрат қилмоқ мақбул амаллардан экан. Агар биров билан бировнипнг иши бўлмай, ҳар ким ўзи билан ўзи овора бўлаверса, халқ фаровонлиги, юрт тинчликлигига ҳиссасини қўшмаса, бундай ҳолда Аллоҳ таоло ҳам бандаларидан юз ўгиради, уларнинг талабларига жавоб бермайди. Яратган шундан асрасин.
     Мўмин - мўмин учун ойнадир. Шу маънода инсонлар бир-бирларини яхшиликка даъват этиб, ёмонликлар огоҳлантириб туриши чин мусулмонлик амалларидан. Ахир, бир инсонни жаҳолатга қараб бораётганини билатуриб, уни бундан қайтармаслик мўмин инсонга ярашмайдиган иш эмасми?! Тинчлик-хотиржамлик ҳаммага керак. Демак, шундай улуғ неъмат қадрига етиб, уни асраб-авайламоқ, бундай неъмат бардавомлиги учун курашмоқ ҳам умумишлардан ҳисобланади. Аллоҳнинг марҳаматидан умидвор бўлсак, Унинг чақириғига итоат этиб, юртимиз ва хонадонимиз тинчлиги, ҳаётимиз фаровонлиги ҳамда охиратимизнинг обод бўлишига панд берадиган унсурлардан огоҳ бўлиб, уларни бартараф этиш учун барчамиз бирдек ҳаракат қилмоғимиз лозим. Зеро, куч ҳам, баракот ҳам бирликдадир.



Сарвар Муҳаммадиев

 

Манба: Muslim.uz

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217288
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24622