Кенг тарқалган хурофот
30.8.2015 4845

    Бидъат ва хурофот жамиятимизда илдиз отиб, ҳам диний, ҳам дунёвий урф-одатларимизга қоришиб кетган. Кўпчилик, айниқса, суннат билан бидъатнинг фарқини ажрата олмайдиган кишилар хурофий ишларни Ислом дини одатларидан деб биладилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам хурофий мункар ишларни қоралаб, бундай деганлар: “Азайимхонлик, тумор тақиш ва сеҳру жоду билан шуғулланиш Аллоҳга ширк келтириш билан баравардир”.
    Минг афсуски, ҳозирги пайтда бошига бирор ташвиш тушган ёки бирор нарсасини йўқотган айрим кишилар дарров фолбин ҳузурига бориб, фол очтиришга, “иссиқ-совуқ” қилдиришга, унинг айтганларини бажаришга ўрганиб қолишган.
   Сеҳр, яъни кўзбўямачилик, “иссиқ-совуқ” қилишлар катта гуноҳдир. Сеҳр қилингани учун олинадиган ҳақ ҳам шариатда таъқиқланган. Аллоҳ таолонинг изни бўлмаса, шайтон ҳеч кимга зарар етказа олмаслиги Қуръони каримда баён қилинган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сеҳрни етти ҳалок этувчи улкан гуноҳлар қаторида санаганлар. Мўмин киши дунё ва охиратда пушаймон бўладиган ишлардан сақланиши лозим.
    Сеҳрга аралашиб юрган гумроҳ кимсалар ишларида аксарият қисми ширк ва куфр сўзларни қўллайдилар. Ваҳоланки, ким имон шартларидан бирини рад этса, кофир бўлади. “Иссиқ-совуқ” Аллоҳ таоло тақдирига таъсир этади, деб эътиқод қилиш ширкдир.
    Дуохонлик, азайимхонлик, дам солиш каби одатлар қадимдан ҳамма халқларда мавжуд. Бу нарсалар ичида шаръан рухсат этилган ва рухсат этилмаганлари бор. Ислом таълимоти бу ишлардан шариатга зидларини таъқиқлаган, мос келадиганларини аниқлаб берган. Масалан, касалга ёки бошига бирон ташвиш тушган кишига оятлардан ўқиб дам солиш, ҳадисларда келган дуоларни ўқиб шифо тилаш жоиз, балки суннатдир. Аммо куфроний сўзлар, маъносиз тўқима дуоларни ўқиб дам солиш таъқиқланади. Ибн Ҳажар Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳ сўзига кўра, уламолар дам солишнинг учта шарти борлигига ижмо қилишган:

1. Аллоҳнинг Каломи, исм ва сифатларидан ўқиш;

2. Араб тили ёки бошқа тилда бўлса ҳам, маъноси маълум ва шаръий бўлиши;

3. Дуо ва дам солишнинг ўзи мустақил таъсир қилмайди, балки Аллоҳнинг изни ва тақдири билан таъсир қилади, деб ишониш.

 

    Демак, оиламиз тинч ва омон бўлиши, айниқса, янги турмуш қурган ёш келин-куёвлар ўзаро меҳр-муҳаббат ва иноқликда яшашлари, муқаддас оила қўрғонининг янада мустаҳкам бўлиши учун фолбинларга ишонмасликлари, уларга мурожаат қилмасликлари зарур.

 


Абдураззоқ Юнус

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218814
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98151
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47174
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45631
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24746